2 декабрь – Ford компанияси биринчи конвейерни ишга туширган сана

2 декабрь – Ford компанияси биринчи конвейерни ишга туширган сана

1913 йилнинг 2 декабрь санасида Генри Форд компанияси Детройт шаҳридаги Хайленд Парк заводида биринчи автомобиль йиғишга мўлжалланган конвейерни ишга туширади. Ўша вақтларда автомобилларга талаб таклифга қараганда сезиларди даражада юқори бўлган. Янги конвейерни йўлга қўйиш орқали Ford Motor Company битта автомобилни йиғиш вақтини қарийб 10 соатга қисқартиришга муваффақ бўлади (12 соат ва 30 дақиқадан 2 соату 40 дақиқага).

Ferra нашрининг ёзишича, ушбу завод бир йил ичида умумий миқдорда 202 мингта автомобиль ишлаб чиқаради. 1920 йилга бориб Ford Motor Company заводларида тайёрланган машиналарнинг сони 1 миллиондан ортади.

Генри Форд янги заводлар ташкил қилиш ёрдамида автомобилни йиғиш жараёнини анча соддлаштириш ва унга сарфланадиган вақтни қисқартиришга эришади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!