2 июлгача акция: мегабайтлар ва дақиқаларни икки баравар арзон алмаштиринг!

  •   DiMaX
  •  643
  •  03.06.2021 09:40

2 июлгача акция: мегабайтлар ва дақиқаларни икки баравар арзон алмаштиринг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси GSM стандарти (Uzmobile уяли алоқа оператори) абонентлари учун 30 кунлик интернет-тўпламларга ёқимли ўзгаришлар жорий этгани ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари, UZTELECOM ўзининг INTERNET-NON STOP тўпламларига ҳам шунақа ёқимли янгиланишлар киритган.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

2021 йил 2 июндан бошлаб UZTELECOM миллий оператори машҳур ёрдамчи хизмати учун «Фойдали алмашинув» акцияси бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Акция шартларига кўра, UZTELECOM абонентлари 2021 йил 2 июндан 2 июлгача бўлган даврда «Фойдали алмашинув» хизматидан икки баравар арзонлаштирилган нархларда фойдаланишлари мумкин!

Шундай қилиб, энди мегабайтларни 500/1000/2500 сўмдан 100/200/500 дақиқага мос равишда алмаштирасиз. Худди шу шартлар дақиқаларни мегабайтларга алмаштиришда ҳам қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, «Фойдали алмашинув» хизмати GSM абоненти учун ўз ресурсларини қулай тарзда бошқариш, яъни дақиқаларни мегабайтларга ёки мегабайтларни дақиқаларга тез ва қулай тарзда алмаштириш имконини беради.

Хизмат қуйидаги тариф режаларидаги абонентлар учун амал қилади: «Salom Plus», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000», «Uzmobile VIP», «Komfort», «Street», «Flash», «OnLime», «Street Upgrade», «Flash Upgrade».

Акция юзасидан батафсил маълумотни мазкур ҳавола орқали «Ўзбектелеком» сайтидан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!