20 000 долларлик AirPods чиқди! Биласизми, унинг сири нимада?

  •   DiMaX
  •  2614
  •  19.07.2019 18:22

20 000 долларлик AirPods чиқди! Биласизми, унинг сири нимада?

Айрим гаджетларнинг чекланган миқдорда махсус қимматбаҳо версиялари ҳам ишлаб чиқилишидан хабарингиз бор. Масалан, минг долларлик Louis Vuitton High Snobiety, битта смартфон нархидаги Nubia Pods қулоқчинлари ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Икки минг долларлик смартфон нимаси!? Sony’нинг янги СИМЛИ қулоқчини шунча туради-ю...

Лос-Анжелеслик дизайнер Ян Делукка эса барчасидан ошириб AirPods қулоқчинини тайёрлади – бир жуфти нақ йигирма минг доллар! Ушбу дизайнер санъат олами ва тижорат маҳсулотларини бирлаштириш мақсадида «NEW MATERIALISM» коллекциясини тайёрлаяпти, янги қулоқчин ҳам унинг бир қисмидир. Делукка мазкур жамланмани оммабоп Apple қулоқчинларидан бошлашга қарор қилди ва янги услубдаги қулоқчинни «Object No. 1» деб номлади.

Хўш, нега бунчалик қимматлигига сиз ҳам қизиқяпсизми? Ушбу гарнитуранинг корпуси соф оқ тилладан қуйилган ва ҳар бирига нақ ўн мингта бриллиант қадалган!

Ҳар бир «Object No. 1» ўз рақамига ва яратилиш санасига эга. Қимматбаҳо қулоқчин жамланмасига яна қувватлаш учун мармар таглик ҳам киради.

Табиийки, бунчалик ҳашамдор ва қиммат AirPods учун харидор кўп бўлавермайди. Шуни ҳисобга олиб ҳамда эксклюзивлик нуқтаи назаридан, Ян Делукка бриллиантли AirPods’дан атиги 25 жуфт тайёрлаган, холос. Агарда ўқувчиларимиз орасида унга талабгорлар бўлса, дизайнер билан унинг Instagram-аккаунти орқали боғланишлари мумкин.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса, гарчи олтиндан ишланмаган ва бриллиантсиз бўлса-да, ўз вазифасини бемалол уддалай олувчи турли қулоқчин ва Bluetooth-гарнитураларни атиги 76 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Минг долларлик Galaxy Note 9 қимматми? 57 минг долларлиги ҳам бор, бир кило соф олтиндан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!