20 апрелда чиқаётган Apple AirPods 3 дизайни буткул янгича! («жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  763
  •  16.04.2021 13:25

20 апрелда чиқаётган Apple AirPods 3 дизайни буткул янгича! («жонли» сурат)

Apple корпорациясининг навбатдаги тадбири 20 апрелга белгиланганлигини Siri рақамли ёрдамчиси сотиб қўйган эди. Кейинроқ компаниянинг ўзи ҳам буни расман тасдиқлаган.

ЎҚИНГ: Энди намойиш этиладиган iPad Pro ва iPad mini 6 илк «жонли» суратларда!

Ўша куни кенг жамоатчиликка кўрсатилиши кутилаётган гаджетлар орасида янги авлод – Apple AirPods 3 русумли буткул симсиз қулоқчин ҳам бор. Биз аввалроқ унинг биринчи AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан солиштириб кўрсатилган расмини эълон қлган эдик.

Интернетда учинчи авлод AirPods’нинг янги сурати тарқалди ва унга кўра, қулоқчин шакли кучли ўзгарган: унинг «оёқча»лари калтароқ, юқори қисми эса думалоқроқ. Аксессуарнинг кейси ҳам олдингиларига нисбатан тўғрироқ бурчакларга эга бўлган, аммо ихчамлигича қолган.

AirPods 3 овоз сифати ҳамда функционаллигида қандай ўзгаришлар мавжудлиги ҳозирча аниқ эмас. Нисбатан қимматроқ AirPods Pro моделидаги фаол тарзда шовқин тўсиш имконияти бу қулоқчинга ҳам жорий этилиши кутилмоқда.

Дарвоқе, AirPods Pro’нинг хитойликлар тайёрлаган клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қилаётгани видеосини кўрганмидингиз? Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақидаги қўлланмамиз ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!