20 май куни тақдим этилаётган Redmi Note 7S смартфонини Xiaomi India раҳбари «жонли» кўрсатди

  •   DiMaX
  •  2057
  •  18.05.2019 10:32

20 май куни тақдим этилаётган Redmi Note 7S смартфонини Xiaomi India раҳбари «жонли» кўрсатди

Redmi бренди ўзининг Redmi K20 флагманини «Иблислар қироли» дея реклама қилаётган бир пайтда, компания яна битта смартфон тайёрлабди. Redmi Note 7S деб номланган ушбу янги моделни 20 май куни расман намойиш этишади.

ЎҚИНГ: «Катта иблис» лақабли Redmi K20 чинданам «кушанда» экан: AnTuTu’да у салкам 460 000 баллик рекорд қўйди!

Xiaomi вице-президенти ҳамда корпорациянинг Ҳиндистондаги ижрочи директори Ману Кумар Жейн (Manu Kumar Jain) куни кеча – 16 май санасида Twitter орқали чиқиш қилганди. Маазкур постида у 20 май куни 48 МПлик камерага эга Redmi Note 7S смартфони тақдим этилишини айтган:

Аввалроқ тарқалган маълумотга кўра, «филлар ўлкаси»да Redmi Note 7S номи билан ўша машҳур Redmi Note 7’нинг хитойча версияси чиқади. Зеро, унинг Ҳиндистонда намойиш қилинган талқинида бош камера атиги 12 ва 2 мегапикселлик модулларни ўз ичига олади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 глобал версияда тақдим этилди, лекин афсуски, у хитойчасидан фарқ қилади

Xiaomi India раҳбари Ману Кумар Жейн кеча – 17 май куни ўзининг Twitter-аккаунтида унинг суратини ҳам эълон қилди. У қўлидаги смартфоннинг 48 мегапикселлик камерофон эканини ва орқа панели Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланганини таъкидлаган:

Юқоридаги расмга разм солсак, Redmi Note 7S орқа панели чиндан ҳам хитойча Redmi Note 7 билан бир хил эканига амин бўламиз. Янги смартфоннинг 48 мегапикселлик камераси орқали олинган бир нечта суратларни компания эълон қилган ва уларни мана бу ерда батафсил кўришингиз мумкин.

Демак, душанба куни Redmi Note 7S расман намойиш этилади ва барчасига аниқлик киритилади. Шу кунгача бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Redmi 7, Mi Play ва Redmi Note 7 арзонлашди! Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 13 май)