20 миллиондан ошиқ бепул VPN фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга чиқиб кетди

  •   DiMaX
  •  1359
  •  20.07.2020 12:14

20 миллиондан ошиқ бепул VPN фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари интернетга чиқиб кетди

Интернет ишлатувчилар айрим ресурсларга кириш учун одатда бепул VPN сервисларидан фойдаланишади. Лекин бунинг ҳам хавфли жиҳатлари бўлиши мумкинлигини кўпчилик англаб етмайди.

ЎҚИНГ: Ушбу илова сизда ҳам бўлса, уни ҳозироқ ўчириб ташланг!

Исроилнинг киберхавфсизлик йўналишидаги vpnMentor компанияси хабар беришича, текин VPN иловаларидан фойдаланаётган йигирма миллиондан ошиқ юзернинг шахсий маълумотлари интернетга чиқарилган. Булар – электрон почта манзили ва пароли, IP-манзил ва уй манзили, смартфон модели, қурилма идентификатор ва бошқа техник тафсилотлардир.

Улар орасида UFO VPN, FAST VPN, Free VPN, Super VPN, Flash VPN, Secure VPN ва Rabbit VPN каби кенг тарқалган VPN-тармоқлар фойдаланувчиларининг ҳам маълумотлари бор.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунақа иловалардан фойдаланувчи кишилар одатда техник масалалардан бехабар бўлишади. Улар асосан бирор ҳудудда чекланган сайтга кириш, ўйинда бир нечта аккаунтни рўйхатдан ўтказиш каби мақсадларда VPN ишлатишади. Бироқ бу сервисларнинг текин тақдим этилаётганлари анонимликни ва муҳофазани етарли даражада таъминлаб бера олмаслигини тушуниб етишмайди.

ЎҚИНГ: Нима учун VPN'дан фойдаланиш керак? (+бонус)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.