20 сентябрдан TikTok ҳам, WeChat ҳам App Store ва Google Play’дан ўчириб ташланяпти!

  •   DiMaX
  •  759
  •  19.09.2020 11:29

20 сентябрдан TikTok ҳам, WeChat ҳам App Store ва Google Play’дан ўчириб ташланяпти!

TikTok атрофидаги можаролар жиддий тус олди ва Дональд Трамп фармонига кўра нафақат у, балки WeChat мессенжери ҳам АҚШда тақиқланадиган бўлди. Бу хусусда мамлакат Савдо вазирлиги (US Department of Commerce) расман хабар берди.

ЎҚИНГ: TikTok’ка навбатдаги зарба: YouTube унинг рақибини ишга туширди

Ҳар иккала иловани якшанба – 20 сентябрь куни АҚШдаги App Store ҳамда Google Play каталогларидан олиб ташлашади. Блоклаш сабаби – бу дастурларнинг миллий хавфсизликка таҳдид туғдиришидир, дейилади хабарда.

WeChat мессенжерининг фойдаланувчилари АҚШда айтарли кўп эмас, шунинг учун унинг маъмурияти бу масалага унча жон куйдирмаяпти. TikTok эса бу мамлакатда кунига 50 миллионлик фаол аудиторияси бор. Мазкур сервисга эгалик қилувчи ByteDance интернет-компанияси яқинда илк бор эълон қилган унинг фойдаланувчилари сони ҳақидаги статистик маълумотларда ҳам бу акс этган.

TikTok’нинг АҚШдаги бизнесини дастлаб Microsoft корпорацияси сотиб олмоқчи эди, лекин хитойликлар яқинда унга рад жавобини беришди. Сўнгги маълумотларга кўра, уни Oracle харид қилиши мумкин, лекин томонлар ҳозирча келиша олмаяпти.

ЎҚИНГ: Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.