20 хил Meizu смартфонига Flyme 7.3 чиқди – улар рўйхати ва янги имкониятлар билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  725
  •  01.06.2019 15:45

20 хил Meizu смартфонига Flyme 7.3 чиқди – улар рўйхати ва янги имкониятлар билан танишинг!

Ўзбекистон бозорига ҳам расман кириб келган хитойлик Meizu компанияси ўз мобил қурилмаларида Flyme график қобиғини қўллайди. Ушбу смартфонсоз бирданига нақ йигирмата моделдаги смартфони учун Flyme 7.3 талқинидаги прошивкани чиқарди.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Бу – ёзнинг охирида тақдим этиладиган йирик янгиланиш – Flyme 8 олдидан чиқарилган сўнгги прошивка версиясидир. Flyme 7.3 талқинидаги график қобиқ турли Meizu смартфонларига (моделига қараб) тегишли ўзгаришларни олиб келади.

Жумладан, смартфон ресурсларининг максимаал даражада самарали тақсимланишини баҳоловчи One Mind 3.0 технологияси кириб келади. Кўплаб русумлардаги Meizu смартфонларининг камералари юқори даражадаги ISO билан тунги суратга олишга қодир бўлади. Шунингдек, Always on Display функцияси мавжуд моделларда мазкур имконият фаоллашади. Булардан ташқари, янги прошивкада Game Shock функцияси пайдо бўлган – унда динамик ўйинларда (масалан, портлаш ёки отишларда) вибрация беради.

Булардан ташқари, компания мазкур прошивкада тизим интерфейсидаги айрим унсурларни қайта ишлаб чиққан. Масалан, энди экранни учта бармоқ билан силаш орқали скриншот қилиш мумкин бўлади. Тизимни тозалаш дастурига реклаама блокловчи жиҳоз ҳам қўшилган. Булардан ташқари, OLED-дисплейли барча қурилмаларга DC Dimming технологияси татбиқ этилган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 Pro “қотили”: Meizu 16Xs расман тақдим қилинди!

Шундай қилиб, Flyme 7.3 талқинидаги прошивка қуйидаги русумлардаги смартфонларга тарқатилмоқда:

  1. Meizu Note 8;
  2. Meizu Pro 7;
  3. Meizu M6;
  4. Meizu Pro 6;
  5. Meizu Pro 5;
  6. Meizu MX6;
  7. Meizu E3;
  8. Meizu Note 6;
  9. Meizu Note 5;
  10. Meizu M3e;
  11. Meizu Max;
  12. Meizu 15 Plus;
  13. Meizu Pro 6 Plus;
  14. Meizu Pro 7;
  15. Meizu Pro 7 Plus;
  16. Meizu M6S;
  17. Meizu 15;
  18. Meizu M15;
  19. Meizu 15 Plus;
  20. Meizu Pro 6 Plus.

Булардан ташқари, Meizu 16th, Meizu 16th Plus, Meizu 16X ҳамда Meizu X8 моделлари учун ушбу прошивка аввалроқ чиққан.

Шу рўйхатга кирган смартфонлар учун Flyme 7.3 график қобиғига асосланган прошивка бугунги кундан бошлаб Хитойдаги фойдаланувчиларга тарқатила бошлади. Дунё бўйлаб бошқа ҳудудлардаги смартфонларни ҳам яқин орада янгилай бошлашади, фақат бунинг аниқ муддати айтилмаган.

ЎҚИНГ: Meizu смартфонлари Terashop.uz’да янада арзонлашди, нархлар билан танишинг! (2019 йил 1 май)