200 долларлик Galaxy M21 қиёфаси ва намойиш кунини расмий постер ошкор этди

  •   DiMaX
  •  7047
  •  10.03.2020 13:40

200 долларлик Galaxy M21 қиёфаси ва намойиш кунини расмий постер ошкор этди

Янги авлод Samsung арзон смартфонларининг навбатдагиси – Galaxy M21 ҳақидаги илк хабарлар ўтган йилнинг ёзида тарқалган эди. Яқинда Geekbench сервисида самарадорлиги синаб кўрилганида, унинг айрим техник жиҳатлари фош бўлган.

ЎҚИНГ: Бўлажак бестселлер – Samsung’нинг арзон «учкўз» смартфони стартга тайёр!

91mobiles нашри инсайдерлардан олган расмий постер эса Galaxy M21 модели қандай ташқи кўринишга эга эканлигидан ташқари, тақдимот санаси ҳақида ҳам маълумот беради:

Кўриб турганингиздек, Galaxy M21 моделида томчисимон кемтикли, яъни Infinity-U туридаги экраннинг остки роми бирмунча қалин. Samsung унинг расмий намойишини шу йилнинг 16 март, яъни – келаси душанба куни Ҳиндистонда ўтказади.

Шу пайтгача сизиб чиққан маълумотларга қараганда, Galaxy M21 смартфони ҳам Galaxy M30s моделидаги каби техник хусусиятларга эга бўлади. Таҳлилчилар унинг бултурги «аждод»и – Galaxy M20 сингари бестселлер бўлишини прогноз қилишмоқда, зеро, Samsung янги девайсига 200 АҚШ доллари атрофида нарх белгилаши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A41'нинг рендерлари билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!