200 долларлик Gionee M30 чиқди: аккумулятори нақ 10 000 мА/соатлик смартфон-повербанк!

  •   DiMaX
  •  3060
  •  26.08.2020 16:15

200 долларлик Gionee M30 чиқди: аккумулятори нақ 10 000 мА/соатлик смартфон-повербанк!

Gionee компанияси куни кеча дактилоскопнинг жойлашуви бўйича энг оригинал смартфонни тақдим қилган эди. Энди эса у ўта сиғимдор батареяли Gionee M30 моделини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Бунақаси бўлмаган: 8/256 ГБ хотирали смартфон – атиги 153 долларга!

Gionee M30 смартфони ўзига хос дизайнли металл ромли корпусга, орқа панели эса чармга ўхшаш қопламага эга. Дисплейи диагоналига 6 дюймлик, унда IPS-матрица қўлланган. Тасвир аниқлиги эса HD+ форматида, яъни 720х1440 пикселлик.

Бу қурилманинг асосий фахри – 25 ваттлик технология асосида тезкор қувватлана олувчи, ток сиғими нақ 10 000 мА/соатлик батареясидир. Смартфоннинг ўзи ҳам повербанк вазифасини бажариши, яъни USB-кабел орқали бошқа гаджетларга заряд бериши мумкин.

Gionee M30 процессори – MediaTek Helio P60, тезкор/доимий хотираси эса тегишлича 8/18 гигабайт ҳажмга эга. Смартфоннинг олд камераси 8 мегапикселлик, орқа панелда эса 16 мегапикселлик якка камера ва фоточақноқ остида бармоқ изи сканери ҳам жойлашган.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Gionee бу смартфонини 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 b/g/n), Bluetooth 4.2 ва GPS интерфейслари ҳамда USB Type-C порти билан таъминлаган. TENAA регуляторидаги маълумотга кўра, қурилма Android 9 Nougat оперцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Дарвоқе, катта аккумулятори эвазига Gionee M30 анчагина салмоқли ҳам – 305 грамм тош босади. Корпусининг ўлчамлари эса 160,6х75,8х8,4 миллиметрга тенг. Ишлаб чиқарувчи уни Хитойда августнинг охирида сотувга чиқаради, унга тахминан 200 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп рекордчи: Galaxy M51 нақ 7000 мА/соатлик аккумулятор билан чиқяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.