200 долларлик Samsung Galaxy F22 биринчи анбоксинг видеода!

  •   DiMaX
  •  825
  •  03.07.2021 15:09

200 долларлик Samsung Galaxy F22 биринчи анбоксинг видеода!

Куни кечагина Samsung компанияси навбатдаги «автономлик монстри» – Galaxy F22 смартфонининг тақдимоти ва хусусиятларини расман эълон қилган эди. Интернетда унинг қадоғини очиб, ўзини ёқиб ишлатиб кўрсатилган видеоси пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Смартфонни зарядлашдаги энг кенг тарқалган бу хатоликни сиз ҳам такрорлаяпсизми?

Samsung Galaxy F22 модели 6,4 дюймлик Super AMOLED дисплейга эга. Олд камера учун тирқишли экран HD+ форматида тасвир узатади, кадр янгиланиши эса 90 герцлик частотада.

Видеороликда гувоҳи бўлишимиз мумкинки, қадоқ жамланмасига смартфоннинг ўзи ва фойдаланиш қўлланмасидан ташқари, 15 ваттлик қувватлагич, зарядлаш ва маълумот алмашиш учун кабел ва SIM-карта уячасини чиқариш скрепкаси киради.

Samsung ушбу телефонини MediaTek Helio G80 процессори базасида тайёрлаган ва 4/6 гигабайтлик тезкор ҳамда 64/128 гигабайтлик доимий хотирага эга. Аккумуляторининг ток сиғими 6000 мА/соатлик бўлиб, ўртача ишлатганда смартфоннинг икки кунлик автономлигини таъминлаб бера олади.

Ҳиндистонда бу смартфон 6 июль куни, тахминан 200 АҚШ долларига тенг нархда сотувга чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.