200 миллион соврин жамғармали халқаро турнир

200 миллион соврин жамғармали халқаро турнир

IT Park Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги ва Ўзбекистон Киберспорт Ассоциацияси ёрдамида FRAGG киберспорт портали билан биргаликда CS:GO ва DOTA 2 ўйинлари бўйича ШҲТ (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти) га аъзо давлатлар: Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон талабалари ўртасида SCO STUDENTS CUP чемпионатини ўтказишини эълон қилди.

Тўрт кун давом этадиган киберспорт чемпионати ШҲТ саммити доирасида ўтказилади ва бунда Тошкентга ўз мамлакатларининг чемпионлари келишади. Шу муносабат билан IT Park Ўзбекистон шаънини ҳимоя қила оладиган киберспортчиларни саралаб олиш учун СCО SCO STUDENTS CUP: UZBEKISTAN QUALIFICATION турнирига барча талабаларни таклиф қилмоқда. Ушбу турнирда ғолиб бўлган ўйинчилар мукофот жамғармаси 200 миллион бўлган халқаро турнирнинг финал босқичига чиқадилар.

Ўзбекистон саралаш босқичига қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:
https://frag.gg/tournament/184

Жойлар сони чекланган бўлиб, аризалар 7 майгача қабул қилинади.

ЎҚИНГ: Infinity Ward янги COD ўйинини эълон қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!