200MP камерали Motorola смартфонининг янги тақдимот санаси маълум бўлди

200MP камерали Motorola смартфонининг янги тақдимот санаси маълум бўлди

Motorola компанияси 2 август куни дунёдаги илк 200MP камерали смартфон ва янги Razr букламафонини тақдим қилиши кутилаётган эди. Бироқ, тадбир ўтказилишидан бир неча соат аввал бекор қилинди. Тахминларга кўра, бунга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи муносабати билан Хитой ва Тайван ўртасида кескинлик кучайгани сабаб бўлган.

Фото: GSMArena

Бугун эса, Хитойдаги Lenovo мобил телефон бизнеси бўлими бош менежери ўзининг Weibo саҳифасига Moto Razr 2022 букламафонининг янги тизер суратини жойлади. Расмда янги букламафоннинг орқа томондаги қўшимча экрани ва унда сана 11 август, пайшанба, соат эса роппа-роса 2:00 эканлигини кўриш мумкин. Катта эҳтимол билан бу янги тадбир санаси ва вақти учун ишора бўлиб, унда Moto Razr 2022 билан бирга Moto (Edge) Х30 Pro смартфони ҳам тақдим қилинади. 

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra чипсети ва батареяси ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.