200МП камерали яна бир Ултра смартфон

200МП камерали яна бир Ултра смартфон

Хитойлик яна бир смартфон ишлаб чиқарувчи компания, Infinix Mobile яқинда ўзининг Zero Ultra смартфонини чиқаришини расман маълум қилган эди. Бироқ, тақдимотдан аввал смартфон жонли суратларда тарқатиб юборилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратлар энг биринчи навбатда Infinix Zero Ultra'нинг ташқи кўринишини ошкор қилади: смартфоннинг олд ён томонлари сезиларли даражада эгилган бўлиб, экран юқори марказида тешикли тирқишда 32МП бўлиши кутилаётган селфи камера жойлашган. Орқа томонида эса смартфон иккита катта ва битта кичкина камера модулларига эга.

Infinix Zero Ultra катта эҳтимол билан 200 мегапикселли асосий камерага эга бўлиши таҳмин қилинаётган эди - суратдан кўриш мумкинки, бу миш-мишлар ўз тасдиғини топган. Қўшимча камералар эса 8МП телефото ва яна бир 8МП линза бўлиши мумкин. Шунингдек, смартфон Dimensity 920 чипсети билан Андроид 12'га асосланган ХОS қобиғида ишлаши ҳам маълум бўлди. Унинг хотираси 8+3ГБ оператив, 256ГБ доимий бўлиб, батареяси 5,000 мА/с бўлиши ва у 180 Вт тезликда зарядланиши айтилмоқда.

Компания Zero Ultra'ни 5 октабр куни глобал бозорга оқ ва қора рангларда тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳеч қандай тирқишларсиз, тўлиқ экранли энг арзон смартфон