2016 йилда дунёнинг энг зўр смартфонлигига даъвогарлар (I қисм)

2016 йилда дунёнинг энг зўр смартфонлигига даъвогарлар (I қисм)

2015 йил мобиль алоқа воситалари саноатида муҳим ўзгаришлар ясайдиган технологик янгиликларга бой бўлди. Айниқса, сентябрь ойида бирин-кетин тақдим қилинган смартфонларнинг қай даражада оммалашиши ҳозирданоқ тахмин қилинмоқда. Биз эса сизларни илк беш нафар байроқдор смартфонлар билан таништирамиз.

  1. Sony Xperia Z5 Premium

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, ноябрь.

Процессор: 8 ядроли 64 разрядли Qualcomm Snapdragon 810| Операцион тизим: Android 5.1 | Экран ўлчами: 5.5-дюйм (140.2 мм) |  Экраннинг пиксель сиғими: 2160 x 3840 | Бир дюймдаги белгилар зичлиги: 806 белги |Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ | Аккумулятор: 3,430мАс | Орқа камера: 23МП | Олд камера: 5.1МП | Ўлчами: 154.4 x 76.0 x 7.8 мм|Вазни: 181 гр | SIM лаёқати: 1 дона, нано-сим | Ранги: оч кулранг, қора, олтин | Алоқа тармоғи: GSM GPRS, UMTS HSPA (3G), LTE (4G)/ LTE (s4G) Cat 6 | Уланиш: aGPS, Bluetooth 4.1 симсиз технологияси, DLNA, Wi-Fi, MHL 3.0, NFC, ANT|

Жаҳондаги илк 4K экранли смартфон. UHD дисплейли 4K технологияси тасвирни 2160 x 3840 пикселда кўриш, ёзиб олиш ва узатиш имкониятига эга.

Full HD технологиясидан тўрт маротаба сифатлироқ бўлган 4K Ultra HD технологиясига эга экрани тасвир ишқибозларини ўзига мафтун этиши табиий. Камерада ҳар қандай шароитда тиниқ сурат олишни таъминлайдиган  SteadyShot технологияси мавжуд.

Xperia Z5 камера, сувга ва чанг таъсириг чидамли, аудио имкониятлари билан ажралиб туради.

Xperia Z5 Premium дисплейидаги белгилар зичлиги ҳар дюймга 806 тани ташкил қилиши тасвирнинг ўта аниқлигини таъминлайди. Мисол тариқасида айтамиз, бу аниқлик Full HD TV технологиясидаги телевизорлардан 10 маротаба, аксарият смартфон экранларидан 2 маротаба яхшироқ дегани. Сурат ва тасвирларни каттароқ мониторда кўриш учун Wi-Fi технологияси ёрдамида телевизорга улаш мумкин.

Қурилмадаги ёқиш ва ўчириш тугмаси ўз навбатида бармоқ изларининг сканери ҳисобланади. Унинг ёрдамида тизимга осонлик билан кирса бўлади.

Quick Charge 2.0 тезкор қувватлаш технологиясига эга қурилма қувват тоши (аккумулятор)10 дақиқани ичида ҳам бир неча соатга етадиган қувват тўплай олади. Уни тўла қувватлаб 2 кун мобайнида мулоқот қилиш, фильм кўриш, мусиқа тинглаш мумкин.

Қурилмаган 200 ГБгача microSD ташқи хотираларини ўрнатиш мумкин.

Қурилма Amazon.com интернет дўконида етказиш харажатлари билан биргаликда $689.20 доллардан сотилмоқда.

Батафсил тавсиф

www.olx.uz интернет дўконида эса Sony Xperia Z5 Premium dual қурилмасининг нархи 700 АҚШ долларига баҳоланган.

  1. HTC One M9

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, март.

Операцион тизим: Android 5.1 | Экран ўлчами: 5 дюйм | Экраннинг пиксель сиғими: 1920×1080 (FulldHD) | Тезкор хотира: 3Гб | Қўшимча хотира: 32Гб| Ранги: Металлика-кулранг, сарғиш тилларанг, кумуш, пушти тилла ранг, тилларанг, пушти | Процессор: Qualcomm Snapdragon 810 (MSM8994) | Аккумулятор: 2840мАс | Орқа камера: 20.7МП | Олд камера: 4МП | Ўлчами: 144.6 x 69.7 x 9.6 мм | Оғирлиги: 157 г | SIM лаёқати: 1 дона, Nano-SIM |  Алоқа тармоғи: GSM / CDMA / HSPA / EVDO / LTE | Уланиш:   WLAN,  Wi-Fi, DLNA, Bluetooth, GPS |

Гарчи, 5 юлдузли стандартга эга телефон ҳисобланмаса ҳам, дизайни ва баъзи жиҳатлари билан кўпчиликнинг диққатини тортмоқда.

20.7 МП асосий камеранинг UltraPixel технологияси суратга олишни назорат қилишга ёрдам беради. HTC Eye Experience орқали бир вақтнинг ўзида ҳар иккала камерадан фойдаланиш, овозли бошқариш орқали селфига тушиш мумкин. Zoe дастури видеоролик ва расмларни таҳрир қилиш, бирлаштиришга ёрдам беради.

Dolby лабораторияси билан ҳамкорликда татбиқ қилинган BoomSound технологияси овознинг юқори сифатини таъминлайди.

30 дақиқада қувват тоши (аккумулятор)ни 60% га тўлдириши керак бўлган QuickCharge 2.0 тезкор қувватлаш тизимига эга бўлса ҳам, қурилманинг қувватлантириш билан боғлиқ муаммоларнинг борлиги айтилмоқда.

Фойдаланувчилар томонидан тажриба сифатида телефон аппаратини тўла қувватлаб 90 дақиқа full HD форматида видео кўрилганида 31% қувватнинг сарфлангани айтилган. 15 дақиқалик ўйин эса қурилманинг 10% қувватини еб қўйган.

Қурилманинг очиқ кодли версияси Amazon.com интернет дўконида етказиш харажатлари билан биргаликда $450.58 доллардан сотилмоқда.

«Малика» савдо марказида НТС Desire One M9 телефон аппарати 2016 йил 14 январь ҳолатида 500 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Батафсил тавсиф

  1. Nexus 6P

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, сентябрь.

Операцион тизим: Android 6 Marshmallow | Экран ўлчами: 5.7 дюйм | Экраннинг пиксель сиғими: 2560 x 1440 | Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 3,450 мАс | Орқа камера: 12.3МП, видео UHD (3840х2160 белги) форматида | Олд камера: 8МП,  видео FHD форматида | Платформа: Qualcomm Snapdragon 810 | Процессор: 2 та 4 ядроли Cortex-A53 (1.55 ГГц) ва Cortex-A57 (2 ГГц)| Алоқа тармоғи: GSM/EDGE, WCDMA, LTE (nanoSIM) | Интерфейс: Wi-Fi (a/b/g/n/ac), 2 диапазонли, Bluetooth 4.2 LE (A2DP, EDR), USB Type C қувватлантириш ва синхронизация порти (3.5 мм) | Ўлчамлари: 159.3 х 77.8 х 7.3 мм | Оғирлиги: 178 грамм | Ранглари: алюминий, графит, хира тилларанг |

Флагман туркумига мансуб бу қурилма алюминий ва пластикдан ишланган. Гарчи, Google твиттер орқали бу қурилма дисплейи Galaxy Note 5 дисплейи билан бир хиллигини айтган бўлса ҳам, фойдаланувчилар томонидан баъзи нуқсонлар сабаб бу жиҳат рад этилмоқда.

Қурилманинг бармоқ изларини сканерлаш тизимида яхши усулдан фойдаланилган. Яъни, бармоғингизни сканерга босишингиз билан тизим очилади. iPhone қурилмаларининг Touch ID технологиясида эса бармоқни ярим секундча босиб туриш керак.

Nexus сериясидаги қурилмаларнинг энг катта афзаллиги уларнинг Android 6.0 гача бўлган операцион тизимларни тезкор юклаб олиш имкониятидир.

Қурилмани тўлиқ қувватлантириб, 5-6 кун ўртача фойдаланиш ёки 9 соат мобайнида HD-видео форматида видео кўриш мумкин.

Nexus 6P эълон қилинганида унинг баҳоси $499 доллар бўлган.

Amazon.com интернет дўконида 32ГБ қўшимча хотирали қурилма нархи 549 АҚШ долларини ташкил қилади.

Айни кунда www.olx.uz интернет дўконида  мобиль аппаратнинг 64ГБ хотирага эга версияси 520 АҚШ долларига баҳоланган.

Батафсил тавсиф

  1. Samsung Galaxy S6 Edge+

Тақдим этилган вақти: 2015 йил, август.

Операцион тизим: Android 5.1 | Экран: 5.7 дюйм (143,9 мм)ли Quad HD Super AMOLED (ҳар дюймда 518 та белги) | Экраннинг пиксель сиғими:  1440×2560 | Тезкор хотира: 4ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ/64ГБ | Аккумулятор: 3000 мАс,  Li-Ion | Орқа камера: 16МП, 4К видео тасвир| Олд камера: 5МП | Процессор: Exynos 7420, 4 ядроли | Интерфейс: Bluetooth, LTE, Wi-Fi, Wi-Fi Direct, NFC, USB 2.0, ANT+ | Ўлчами: 154.4х75.8х6.9 мм | Вазни: 153 грамм |

Дунёнинг илк, икки соҳилли экранига эга телефон қурилмаси бугунда дунёнинг энг оммалашаётган қурилмаларидан бири. Ундаги тасвир тиниқлиги, тезкор фаолият ва ишончли қувват манбаи чиндан ҳам ажойиб. Қурилма 1.5 соатда батамом қувватга тўлади. Уни тўла қувватлаб 13 соат давомида видео кўриш мумкин.

Amazon.com интернет дўконида қурилма 680 АҚШ долларидан сотилмоқда.

32Гб қўшимча хотирали Samsung Galaxy S6 Edge Plus мобиль аппарати www.olx.uz интернет дўконидаги  620 АҚШ долларига баҳоланган.

  1. iPhone 6S Plus

Тақдим қилинган вақти: 2015 йил, сентябрь.

Операцион тизим: iOS 9 | Экран ўлчами: 5.5-дюм | Экраннинг пиксель сиғими: 1920 x 1080 (Retina HD IPS) | Тезкор хотира: 2ГБ | Қўшимча хотира:16ГБ/64ГБ/128ГБ | Аккумулятор: 2750 мАс | Орқа камера: 12МП | Олд камера: 5МП | Алоқа тармоғи: 2G/3G/4G | Процессор: A9 | Интерфейс: Wi-Fi, Bluetooth 4.2, Lightning порти (3.5 мм) | Ўлчами: 158,2 х 77,9 х 7,3 мм | Вазни: 192 грамм |

Apple’нинг катта дисплейли иккинчи телефони нозик дидли кўнгилларни забт этишда давом этмоқда. У  iPhone 6S’нинг каттароқ талқини. Аммо унда ўзига хос жиҳатлар бор.

Full HD форматидаги экранда тасвир рангларга бой. Орқа камера паст ёруғликда ҳам тасвирга олиш имконини берадиган оптик тасвир барқарорлиги функциясига эга.

Шунингдек, қурилма аккумуляторининг мустаҳкамлиги ҳам фойдаланувчилар олқишига сазовор бўлган.

Amazon.com интернет дўконида 16ГБ қўшимча хотирали қурилма 704 АҚШ долларидан сотилмоқда.

“Малика” савдо марказида 128Гб қўшимча хотирали iPhone 6S Plus қурилмаси 6.1 миллион сўмга баҳоланган.

  1. Sony Xperia Z5

Тақдим қилинган вақти 2015 йил, сентябрь.

Операцион тизим: Android 5.1 | Экран ҳажми: 5.2-дюйм (FHD) | Экраннинг пиксель сиғими: 1920 x 1080 | Тезкор хотира: 3ГБ | Қўшимча хотира: 32ГБ (200 ГБ.гача) | Аккумулятор: 2,900 мАс | Орқа камера: 23МП (4K форматидаги видео тасвирга олади) | Олд камера: 5.1МП | Алоқа тармоғи: 1 ёки 2 SIM-карта, GSM/EDGE, WCDMA, LTE (nanoSIM) | Платформа: Qualcomm Snapdragon 810 | Процессор: 4x ARM Cortex-A57 MPcore + 4x ARM Cortex-A53 MPcore | Интерфейс: Wi-Fi, Bluetooth 4.1, қувватлантириш учун microUSB (USB 2.0) порти (3.5 мм), бармоқ излари учун датчик | Ўлчами: 146 х 72,1 х 7,5 мм | Вазни: 154 грамм |

Флагман синфига мансуб қурилма сувга чидамлидир. У сув тўла идишга тушганда ҳам, бундан хавотир олмаса бўлади. Металл ва шиша корпус жозибали дизайнга эга. Қурилма камераси автофокус функциясига эга. У Sony Xperia Z5 Premium’нинг ихчам талқини ва Sony Xperia Z5 Compact’дан катта.

Amazon.com интернет дўконида 32 ГБ қўшимча хотирага эга қурилма 550 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Daryo.uz’нинг 2015 фил 2 декабрда тарқатган маълумотларига кўра, Sony Xperia Z5 тахминан 4 миллион сўмдан сотилган.

(Давоми бор)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!