2016 йилда Facebook’нинг молиявий даромади 54 фоизга юқорилади

2016 йилда Facebook’нинг молиявий даромади 54 фоизга юқорилади

Facebook компанияси 2016 йилга доир молиявий ҳисобтни эълон қилди, деб хабар бермоқда IXBT нашри.

Сўнгги чоракда компаниянинг олган даромади 8,8 млрд доларни ташкил қилган, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга юқоридир. Операцион даромад эса 44 фоиздан 52 фоизга, соф фойда эса 128 фоизга ўсган ($3,57 млрд).

2016 йил учун умумий даромад эса 27,6 млрд долларга тенг бўлган, бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан 54 фоизга кўп. Соф фойда эса 10,2 млрд долларни ташкил этиб, жами 177 фоизга юқорилаган.

Тармоқдан ҳар куни фойдаланадиган фойданувчилар сони 18 фоизга ўсган ва 1,23 млрд кишига етган. 1,15 млрд одам ижтимоий тармоқдан мобил қурилмалар орқали фойдаланади. Айнан мобил рекламадан олинган даромад компания жами реклама даромадининг 84 фоизини ташкил қилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!