2016 йилда кутилаётган “ақлли телевизор”га хос инновациялар

2016 йилда кутилаётган “ақлли телевизор”га хос инновациялар

Сўнгги йилларда замонавий телевизорлар учун муносиб операцион тизим яратиш устида жиддий рақобат кетмоқда. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, 2016 йилда телетомошабинлар ниҳоят кўп имкониятли “ақлли телевизор”дан фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Маълумотларга қараганда, халқаро бозорда 2011 йилда 52 миллион, 2015 йилга келиб 141 миллион дона телевизор сотилган. 2016 йилда 173 миллион дона телевизорлар сотилиши кутилмоқда.

Модомики, ҳали замонавий Smart TV сотиб олмаган бўлсангиз, қуйида сизга сўнгги технологияга эга замонавий телевизорлар ҳақида маълумот берамиз.

Замонавий телевизор фақатгина “катта ва силлиқ экранли” дегани эмас. Унинг энг муҳим жиҳати, айниқса “ақлли” қобилияти ундаги операцион тизимнинг имкониятлари билан ҳам белгиланади.

Android TV

2014 йилнинг июнь ойида Google компанияси I/O дастурчиларининг навбатдаги анжуманида Android TV платформасини намойиш қилди. У иловаларнинг хилма-хиллиги, тезкорлиги билан аҳамиятли эди. Бу Android платформа телевизор ва мобиль қурилмаларини ягона платформага бирлаштириш, иловалардан бир вақтнинг ўзида ҳам телевизо, ҳам мобиль қурилмада фойдаланиш имконини беради.

Android TV’нинг яна бир ўзига хослиги мобиль қурилмадаги қайсидир тасвир ёки лавҳа сизга маъқул келса, уни ягона тугмача ёрдамида телевизорда намойиш қилиш имкони мавжуд бўлади. Android TV платформаси кейинчалик мобиль қурилмаларда ҳам жорий қилина бошлайди. Android’нинг сўнгги  6.0 ёки Marshmallow операцион тизимида Android TV’га хос баъзи жиҳатлар мавжуд.

Мобиль Android талқини ёрдамида баъзи дастурларни қўл телефонида сақлаб қўйиш, 4K TV технологиясида технологиясини кўраётганда экраннинг пиксель сиғими ва овоз диапазонини бошқариш мумкин.

Агар Android Marshmallow операцион тизимига эга смартфонга эга бўлсангиз, қурилма ёрдамида телевизорни бошқариш мумкин. Бунинг учун “Google созламалари” функциясидан “Яқин масофада турган қурилмани созлаш” (“Setup a nearby device”) буйруғини танланг.

2016 йилда Google Android TV операцион тизими учун “Cast for Audio” стандартини ишга туширади. Бу эса аудиофайлларни телевизордан узоқда бўлган овоз узаткичларда тинглаш имконини беради.

Мазкур операцион тизим 2015 йилданг бошлаб Arcelik, Vestel, RCA, Hisense, TCL ва Bang & Olufsen брендидаги телевизорларда татбиқ қилинмоқда. 2016 йилда Sony, Philips ва Sharp каби телевизор ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам бу тизимдан фойдаланади.

Android TV операцион тизимида ишлайдиган Smart TV платформаси яқин йилларда энг оммабоп технологияга айланиши мумкин. Сабаби, ҳали Samsung ва LG каби телевизор ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар бу йўналишда бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишаётгани йўқ.

Кейинчалик Android TV орқали иловаларни олиш, видео ва интернет хизматларидан фойдаланиш, интернет каналларни кўриш каби замонавий имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

WebOS операцион тизими

Бир қатор қурилмалар, хусусан “ақлли телевизор”га мўлжалланган ушбу тизим 2009 йилдан илк маротаба Palm Pre смартфонида татбиқ қилинган. Сўнг мазкур операцион тизимни LG компанияси сотиб олди.

Аввалига смартфонларга ўрнатилган операцион тизим 2016 йилдан бошлаб WebOS 3.0 талқинида LG’нинг “ақлли телевизор”ларида жорий қилина бошланди.

Январь ойида АҚШда ўтказилган Электроника маҳсулотлари кўргазмасида унинг ўзига хос жиҳатлари намойиш қилинди.

WebOS 3.0 замонавий телевизорлар операцион тизимидаги “Magic Zoom” (мўъжизакор катталаштириш) функцияси ҳаттоки телевизордаги асосий ёки орқа фондаги тасвирни катталаштириб кўриш имконини беради. Шунингдек, тасвир намойиш этилаётганида ҳаракатни назорат қилиш пульти ёрдамида бошқа бирор тасвирни яқинлаштириб кўриш мумкин.

3.0 телевизор операцион тизими сизга Android қурилмалардаги контентни, мисол учун Google Map электрон харитасини ёки YouTube видео порталидаги тасвирларни йирик экранда кўриш имконини беради.

Шунингдек, бу операцион тизим телевизор экранини ўчирган ҳолда уни бошқа овоз узаткичлар билан ўзаро улаш ва мусиқа тинглаш имконини беради.

2016 йилда мазкур операцион тизимига эга телевизорларда GameFly видео хизматининг ўйинларини ҳам ўйнаш мумкин бўлади.

Android TV операцион тизимидан фарқли равишда, WebOS ҳар бир оила аъзосига ўз диди ва танловидан келиб чиқиб, шахсий интерфейс яратиш имконини беради.

Унинг ёрдамида бир вақтнинг ўзида икки канални ёнма-ён кузатиш ҳам мумкин.

Tizen (тайзен) операцион тизими

Сўнгги йилларда Samsung Tizen смартфон, планшет ва “ақлли телевизор”га мўлжалланган очиқ операцион тизимини ривожлантирмоқда. Тезкор ва равон ишлаш функциясига эга тизимда кўнгилочар илова ва қобилиятларга катта эътибор қаратилган.

Унда Playstation ўйнаш мумкинлиги энг катта ютуғи. Яъни, PS3 ўйинлари учун алоҳида ўйни приставкасига ҳожат йўқ.  “Extra” функцияси эса томошабинга ўзига маъқул намойишни танлашга кўмаклашиш учун спорт ва фильмларга оид статистикани тақдим этади.

Компаниянинг Электроника маҳсулотлари кўргазмасида маълум қилишича, 2016 йилда ушбу операцион тизим фойдаланувчига Netflix интернет мультимедиа хизматига осонлик билан, каналдан каналга ўтадиган даражада тезкор уланиш имконини беради.

Шунингдек, операцион тизим телевизор пультига уйда мавжуд барча электрон қурилмаларни бошқариш қобилиятини беради.

Mozilla операцион тизими

Firefox веб-қидирув тизими яратувчиси телевизорлар учун ҳам операцион тизимлар ишлаб чиқаради. Жумладан, Mozilla операцион тизими Panasonic’нинг 2016 йилдаги Smart TV’исида жорий қилинган. Мазкур операцион тизим бошқаларига қараганда содда ва унда яратувчи минимализмдан фойдаланган. Телевизор ёқилганида асосий экранда телевизор, илова ёки қурилмаларни танлаш функцияси чиқади. Фойдаланувчи кўп кўрадиган канали ёки севимли иловасини асосий менюга чиқариб қўйиши мумкин.

Mozilla’нинг Firefox OS 2.5 талқинида ҳозирча қандай янгилик борлиги маълум қилинмаган. Компаниянинг Chomecast функциясидан фойдалинш режаси бор. Яъни, энди телевизорда ҳам интернетда ёқиб қолган бирор лавҳани томоша қилиш имконига эга бўласиз.