2016 йилнинг энг кўп сотилган Android-смартфони маълум қилинди

2016 йилнинг энг кўп сотилган Android-смартфони маълум қилинди

Strategy Analytics маркетинг ва тадқиқотлар компаниясининг таҳлилчилари смартфон бозорини ўрганиб, 2016 йилнинг энг оммабоп ва бозорбоп гаджетлари рўйхатини шакллантирдилар. Етакчи учликдан кутилганидек Samsung компаниясининг флагманлари ўрин эгаллади.

Кучли учлик
Samsung Galaxy S7 Edge халқаро смартфон бозорининг энг кўп сотилган мобиль алоқа воситаси бўлди. Март ойидан бошлаб, бир вақтнинг ўзида 60 та халқаро смартфон бозорида сотувга чиққан смартфон бозорида шу кунга қадар 13,3 млн дона сотилган. Таҳлилчиларнинг фикрича, телефон қайрилма экран туфайли яратилган қулайлик ва беқиёс дизайн сабабли бу қадар оммалашган. Айтиш керакки, бу компаниянинг қайрилма экранли илк смартфони эмас.

Иккинчи ўрин Samsung Galaxy J2 — у қадар ҳам қиммат бўлмаган гаджетга насиб этибди. Унинг рақибларига қараганда бир қатор устун жиҳатлари ва дизайни “самсунгча нафас”ни бериб тургани смартфонни пешқадамлар қаторига қўшди. Компания мазкур алоқа воситасидан 13 миллион дона сотишга муваффақ бўлган.

Энг бозорбоп смартфонлар учлигининг кенжаси Samsung’нинг текис дисплейли флагмани — Samsung Galaxy S7’нинг энг арзон, яъни базавий талқини бўлди. Компания мазкур смартфондан 11,8 млн дона сотган.

Android смартфонлар бозори чаққонлашмоқда
Ярим йил ичида жаҳон миқёсида турли ишлаб чиқарувчилар томонидан 577,3 миллион дона Android-смартфон сотилган. Мазкур операцион тизим бошқарувидаги смартфонларни сотиш кўрсаткичи 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга ўсган 2015 йилда 552,2 млн дона). Гаджетлар бозорининг пешқадами бўлган Apple смартфон ҳамда планшетлар савдосида эса 16% пасайиш кузатилган. Компания аввалги йилнинг шу даврида 108,7 млн дона қурилма сотган бўлса, жорий йилда 91,6 млн дона сотган.
Биринчи учликдан ўрин олган смартфонлар хусусиятлари билан танишинг:

     
Модели Samsung Galaxy S7 Edge 32GB Samsung Galaxy S7 32GB Samsung Galaxy J2
Нарх-наво 3,238,000 сўмдан 3,397,000 сўмдан 730,000 сўмдан
Рейтинг  1 2  3
Процессор Samsung Exynos 8 Octa 8890 Samsung Exynos 8 Octa 8890 Samsung Exynos 3 Quad 3475
Экран сиғими 1440×2560 пикс 1440×2560 пикс 540×960 пикс
Экран диагонали 5.5 “ 5.1 “ 4.7 “
Аккумулятор сиғими 3600 мА соат 3000 мА соат 2000 мА соат
Операцион тизим Android 6.0 Android 6.0 Android OS, v5.1.1 (Lollipop)
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.