2016 йилнинг энг яхши смартфонлари (ТОП-10)

2016 йилнинг энг яхши смартфонлари (ТОП-10)

Мазкур рейтингдан энг яхши смартфонлар (яъни чўнтакбоп шахсий компьютернинг қўшимча функцияларига эга уяли телефон)нинг 2016 йил сентябрь ойидаги топ-10 талик рейтинги тақдим этилган. Рейтинг Яндекс-маркетда билдирилган муносабат ва баҳоларга қараб тузилган (топ-10 таликка фақат 40 фоиздан кўпроқ беш баҳо олган смартфон моделлари киритилди). Шунингдек, смартфонларнинг техник характеристикалари (ўрнатилган ва оператив хотира ҳажми, асосий ва фронтал камера сифати, дисплей сифати) ҳамда сифат ва нарх нисбати каби жиҳатлар ҳам эътиборга олинди. Мазкур рўйхатга фақат етакчи, яъни ҳар бир ишлаб чиқарувчи тоомнидан моделлар қаторидаги энг янги ва энг сифатли деб тақдим этилган смартфонлар киритилган. Аммо нархини ҳам барчанинг чўнтаги кўтаравермайди, чунки қарийб 960 АҚШ долларига баҳоланганлари бор. Лекин бу хитойлик ишлаб чиқарувчиларга тааллуқли эмас. Уларнинг маҳсулотлари сифат жиҳатидан Америка, Жанубий Корея, Япония ва Тайван брендларининг смартфонларидан асло қолишмайди, нархи эса анчагина арзон. Масалан, мазкур топдаги энг арзон смартфон таниқли Хитой брендига тегишли  бўлиб, нархи 224 АҚШ долларидан камроқ.

Рейтингга дунёдаги етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг (Samsung, Apple, Huawei, Xiaomi, Lenovo, LG) флангман моделлари, шунингдек Япониянинг машҳур Sony, Тайваннинг ASUS, машҳур Америка бренди Microsoft ҳамда ҳали у қадар танилиб улгурмаган, лекин тез суръатлар билан ривожланиб бораётган ва дунёда биринчи марта аналог аудио чиқиш тизими бўлмаган смартфонни ишлаб чиқариб бутун дунёда донг чиқарган Хитойнинг LeEco компаниялари моделлари киритилган.

10-ўрин

MicrosoftLumia 950 XL Dual SIM

Ўртача нархи – 547,74 $. Америка компнаниясининг мазкур флагмани Яндекс-маркетда 46 фоиз беш баҳо олган, ушбу рейтингга кирган моделлар орасида Windows да ишловчи ягона смартфон ҳисобланади. Асосий камера 20 мп.ли оптик барқарорлаштирувчига эга, апертураси F/1.9  ва уч ҳиссали табиий светодиод ёриткичли, фототасвирлар 4992х3744 ўлчамли, 4К форматда видео тасвирга олади, фронтал камераси 5 мп.ли. Бошқа характеристикалари: 2560х1440 пикселли 5,7 дюймли дисплей, смартфонлар учун Windowsнинг энг сўнгги авлод оператив тизими – Windows 10 Mobile, 32 гб доимий ва 3 гб оператив хотира, 2 та сим карта ўрнатилади.

9-ўрин

AppleiPhone 6s 64GB

Ўртача нархи – 799,38 $. Американинг машҳур компаниясининг мазкур флагмани Яндекс-маркетда 51 фоиз бешга сазовор бўлди. Тавсифи: 1334×750 ўлчамли 4,7 дюймли экран, асосий камера 12 мегапикселли, фронтал камера 5 мп.ли, 64 гб ички ва 2 гнб оператив хотирага эга. Барча айфонлар сингари бир дона сим карта ўрнатилади, ташқи хотира картаси тушмайди. Аввал техник характеристикалари билан танишиб, сўнгра нархига қаралса, арзонроқ нархда бундан яхшироқ смартфон сотиб олиш мумкинлиги маълум бўлади. Шу боис рейтингда олтинчи айфон хатто дастлабки еттиликка ҳам кирмаган. Шунга қарамай,  Apple маҳсулотлари иҳлосмандларини ушбу модел, шубҳасиз, хурсанд қилади. Чунки у айфонларнинг кейинги авлоди орасида сифат ва нарх нисбатига кўра етакчи ҳисобланади.

8-ўрин

HuaweiGoogleNexus 6P 64Gb

Ўртача нархи – 520,56 $.  Nexus 6P – Хитойнинг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиси ва Андроид операция тизими соҳиби бўлмиш Гуглнинг ҳамкорликдаги ишланмаси ҳисобланади. Иккита технологик гигантларнинг ҳамкорлиги жуда ажойиб натижа берган. Яндекс-маркетда у 70 фоиз беш баҳо олган. Техник тавсифи: 2560×1440 пикселли 5,7 дюймли экран, Android 6.0 операция тизими, 64 гб доимий ва 3 гб оператив хотира, иккита сим карта тушади. Камералари алоҳида мақтовга лойиқ. PhoneArena мутахассислари Nexus 6P ва iPhone 6S Plus камераларини солиштирб қўришди ҳамда ҳар иккаласига ҳам бир хил баҳо қўйишди. Nexus 6Pнинг 12,3 пикселли асосий камераси лазерли автофокус ва икки ҳиссали  LED ёриткич билан жиҳозланган. 8 мегапикселли фронтал камера учун ҳам автофокус мавжуд. Фото ва видео тасвирлар ўзлаштириш ва ишлатиш жуда осон бўлган Google Камера иловаси ёрдамида амалга оширилади. Экраннинг юқорисида сценарий режимларини танлаш, ёриткични ва HDR функциясини ёқиш, шунингдек тасвирга олишни вақт жиҳатидан созлаш мумкин. Пастдан затвор босқичи, камерадан камерага ўтиш тугмачаси ва суратлар галереясига кириш ўрин олган.

7-ўрин

LeEco (LeTV) Le Max 2 32Gb

Ўртача нархи – 359,460 $. Хитойнинг LeEco (илгариги LeTV)  компаниясининг етакчи смартфони бўлиб, Хитойда 2016 йил апрель ойидаёқ тақдим этилган эди, аммо компания LeEcoLeMax 2 нинг Россиядаги тақдимотини орадан фақатгина беш ой ўтиб – 2016 йил сентябрда ўтказди. Бугунги келиб, модель Яндекс-маркетда 57 фоиз беш баҳо тўплашга муваффақ бўлган. LeEcoда тўлиқ CDLA ёки ContinualDigitalLosslessAudio рақамли стандартига ўтишга қарор қилингани муносабати билан мазкур смартфон аналог аудио чиқишдан маҳрум бўлган илк қурилма ҳисобланади. Орадан беш ой ўтиб ушбу янгиликни Apple компанияси 7-айфонда қўллади. Табиийки, бу мазкур смартфоннинг ягона афзаллиги эмас, характеристикасига назар ташласангиз, у дунёдаги смартфон ишлаб чиқарувчи етакчи компнаиялар маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олишига амин бўласиз: 2560×1440  пикселли 5,7 дюймли экран, Android 6.0 операция тизими, 32 гб доимий ва 4 гб оператив хотира (хотира картаси тушмайди), иккита сим карта ўрнатилади. Sony матрицасига эга асосий камера 21 мпюли фантастик имкониятга эга, фронтал камера эса 8 мп.ли. Барча флагманларда бўлгани каби ушбу модел ҳам бармоқ излари сканерига эга. Батарея сиғими 3100 мА⋅с. 4 ядроли QualcommSnapdragon 820 MSM8996 процессори.

6-ўрин

ASUS ZenFone 2 ZE551ML 32Gb Ram 4Gb

Ўртача нархи – 287,568 $. Тайвань компанияси флагмани Яндекс-маркетдаги сўровда 50 фоиз беш баҳо олди. 1920×1080 пикселли 5,5 дюймли экран пикселлар зичлигига эга (моделга қараб, бир дюймга 403 пикселгача). Шу боис тасвирлар жуда тиниқ чиқади. 5,5 дюймли экранга эга ZenFone 2 5 дюймли смартфонларга мос бўлган корпусда ишланган. Экран рамкаси қалинлигини камайтириш эвазига бунга эришилган. Фотокамера 13 мп.ли, фронтал камера эса 5 мп.га эга. ZenFone 2 супер-имконият режимида бир вақтда 4 та 13 мегапикселли сурат олади, сўнгра уларни битта суратга бирлаштиради, ана шу суратнинг тиниқлиги 52 мегапикселли тасвирга тенг бўлади. Мазкур смартфонда панорамали селфи (140 даража бурчаккача) олиш мумкин. Мазкур моделнинг бошқа афзал жиҳатлари: 32 гб ички ва 4 гб оператив хотира, Android 5.0 Lollipop операция тизими, иккита сим карта тушади.

5-ўрин 

LenovoVibe X3 

Ўртача нархи – 246,030 $. Vibe X3 – Леново флагмани (мазкур компания смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича Хитойда етакчи учликка, жаҳонда эса бешликка киради). Ушбу модель сотувга 2016 йилнинг февраль ойи охирларида чиқарилди ва бугунга келиб Яндекс-маркетда 71 фоиз беш баҳо тўплашга эришди. Техник тавсифи: 1920×1080 пикселли 5,5 дюймли экран, Android 5.1 Lollipop операция тизими, 32 гб доимий ва 3 гб оператив хотира, иккита сим карта тушади. Асосий камера 21 мп.ли, фронтал камера эса 8 мп.га эга. Асосий камерага фазали автофокусли Sony IMX230 Exmor RS сенсори ўрнатилган. Стереофоник динамиклари туфайли мазкур смартфон уй кинотеатри вазифасини бажариши мумкин.

 4-ўрин

Xiaomi Redmi Note 3 Pro 32Gb

Ўртача нархи – 202,895 $. Мазкур смартфон дунёдаги смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг кучли бешталигига кирувчи Хитойнинг Xiaomi брендига тегишлидир. У Яндекс-маркетда 77 фоиз беш баҳо олди. XiaomiRedmiNote 3 Pro – харидорларга ёқиб  қолган ва дунё бўйича 110 миллиондан ортиқ қурилмаси сотилган Redmi оиласига мансуб янги модел. XiaomiRedmiNote 3 Pro 2016 йил январь ойида сотувга чиқди. Моделнинг техник тавсифи қуйидагича:  1920×1080 пикселли 5,5 дюймли экран,  Android 5.1 Lollipop операция тизими, 32 гб доимий ва 3гб оператив хотира, иккта сим карта тушади. Асосий камера 16 мп.ли, фронтал камера эса 5 мп.га эга. Мазкур рейтинг учун 32 гб хотирали модел танланган, лекин мазкур моделнинг  арзонроқ бўлган XiaomiRedmiNote 3 Pro 16Gb номли варианти ҳам мавжуд. Унда ҳам юқорида санаб ўтилган характеристикалар деярли такрорланади, фақат доимий (16 гб) ва оператив (2 гб) хотираси камроқ, шу боис нархи ҳам арзонроқ, ўртача – 159,760 $ атрофида. Ушбу вариант Яндекс-маркетда 73 фоиз беш баҳога лойиқ кўрилган. 2016 йилнинг август ойи охирларида мазкур оилага мансуб янги модел XiaomiRedmiNote 4 чиқди.

3-ўрин

SonyXperia Z5 Premium

Ўртача нархи – 758,860 $. Япониянинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчисининг мазкур флагмани Яндекс-маркетда 62 фоиз беш баҳо тўплашга муваффақ бўлди. 3840×2160 пикселли 5,5 дюймли экран, Android 5.1 операция тизими, 32 гб доимий ва 3 гб оператив хотира, битта сим карта тушади (сал қимматроқ бўлган PremiumDual модели иккита сим картали). Мазкур модел бир вақтнинг ўзида ҳам смартфон, ҳам ажойиб камерага эга бўлиш истагидагилар учун мўлжалланган. Сони компанияси мазкур модел дунёдаги илк 4К смартфони эканини қайд этди (4К Full HD дан кўра тўрт карра кўпроқ имкониятга эга эканини билдиради). Дисплейнинг ҳар бир дюйми 806 пикселга бўлинган, бу эса тасвирнинг ўта тиниқ бўлишини таъминлайди. Пикселларнинг зичлиги эса Full HD TV телевизорларидагидан кўра 10 марта, аксарият смартфонлардагидан эса икки марта юқорироқ. Асосий камера матрицасининг тавсифлари лол қолдиради – у 23 мегапикселга тенг (фронтал камерада эса 5 мп). Видеодан суратлар кўчириб олиш имконияти мавжуд: 4К форматида олинган видеотасвирлардан энг зарур кадрларни танлаб олиб, сифатли 8 мегапикселли суратлар чиқаришингиз мумкин. Смартфоннинг бошқа афзалликларидан эса бармоқ излари сканери ва сув ўтказмаслигини айтиб ўтиш мумкин. Ушбу смартфоннинг нисбатан арзонроқ (37 000 рубл) варианти – SonyXperia Z5 ҳам мавжуд бўлиб, у анъанавий  Full HD дисплейига эга, SonyXperia Z5 нинг бир ва иккита сим картали турлари бор.

2-ўрин  

Samsung Galaxy S7 Edge 32Gb

Ўртача нархи – 845,929 $. Жанубий Корея ва жаҳоннинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчисининг флагмани бўлиб, чотувга 2016 йил март ойида чиқарилган ҳамда бугунги кунга келиб Яндекс-маркетда 43 фоиз беш баҳо тўплаган. Техник тавсифи: 2560×1440 пикселли 5,5 дюймли экран, Android 6.0 операция тизими, 32 гб доимий ва 4 гб оператив хотира. 200 гб.гача ҳажмли хотира картаси учун слот мавжуд. Аккумлятор сиғими – 3600 мА⋅с.  Агар аввалги флагман SamsungGalaxy S6 (дарвоқе, барча айфонлар сингари) фақат битта сим катали бўлган бўлса, SamsungGalaxy S7 ушбу камчиликдан холи бўлиб, унга иккита сим карта тушади. Асосий камера 12 мегапикселли, фронтал камера эса 5 мп.га эга. Самсунг ушбу смартфондаги қуйидаги афзалликларни санаб ўтади: катта ёруғлик кучига эга объектив (F1.7) ҳамда матрицанинг катталаштирилган пикселлари (1,4 мкм) кўпроқ ёруғликни қамраб олади ва бу ёруғлик етарли бўлмаган жойларда ҳам тиниқ ва сифатли суратлар олиш имкониятини яратади; смартфонлар DualPixel технологиясига эга: матрицанинг барча пикселлари одатдагидек биттадан эмас, балки иккитадан фотодиодга эга, бу эса сенсорга худди инсоннинг кўзлари сингари тез ва аниқ фокус олиш имкониятини беради, шунингдек DualPixel технологияси шу қадар тезкор ва ўта сифатли автофокуслашни таъминлайдики, натижада ёруғлик етарлича бўлмаган жойларда энг тезкор хатти-ҳаракатларни ҳам тасвирга тушириш мумкин; илк бора анимацияланган панорама режимида ҳаракатни тасвирга олиш мумкин бўлди. Тестлар SamsungGalaxy S7 камераси бугунги кунда дунёдаги энг яхши смартфон камераси эканини исботлади. 4pda.ru портали мазкур моделга бағишланган материалида шундай ёзади: “SamsungGalaxy S7 edge смартфонлардаги камералар борасида камида бир йил учун янги сифат стандартини майдонга олиб чиқди”.

Шунингдек, жуда тез симсиз қувватланиш ва тўла сув ўтказмаслик хусусиятини ҳам айтиб ўтиш зарур (1 метргача сув остида 30-40 дақиқа видео тасвирга олиш мумкин). Ҳар доим фаол ҳолатда бўладиган экран блокланган қурилмадаги зарур маълумотларни ҳар доим акс эттириб туради. Мазкур функция анчагина ривожланган бўлиб, смартфон чўнтак ёки сумкада экрани пастга қараб турганида ёхуд деярли тўлиқ қувватсизланиб қолганда автоматик тарзда ўчади.

 1-ўрин

LG G5 SE H845

Ўртача нархи – 591,112 $. Жанубий Кореянинг машҳур компаниясининг етакчи маҳсулоти бўлиб, 2016 йил апрель ойидан савдога чиқарилди. У Яндекс-маркетда 83 фоиз беш баҳо олди. Тавсифлари:  2560×1440 пикселли 5,3 дюймли экран, 32 гб доимий ва 3 гб оператив хотира, 200 гб.гача бўлган хотира картаси учун слот мавжуд. Операция тизими – Android 6.0. Аккумлятори сиғими – 2800 мА⋅с. Бир эмас, нақ учта камера мавжуд: 16 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли кенг бурчакли камера(кўриниш бурчаги 135 градус), ҳамда 8 мегапикселли фронтал камера. Кенг бурчакли камера ҳам асосий камера сингари орқали панелда жойлашган. Тасвир бирданига иккита сенсор томонидан таҳлил қилинадиган ва бунинг оқибатида тасвирнинг айрим жойлари чапланиб кетиши боис унинг сифати ёмон томонга ўзгариши мамкин бўлган иккита камерали 7-айфондан фарқли равишда LG G5 бошқа йўлдан боради: бир вақтнинг ўзида иккита камера: кенг бурчакли ва асосий камера иккита сурат олади, ҳамда улардан сифатли ва тиниқ чиққанини танлаш мумкин бўлади.

Мазкур модел – ёритишнинг модул принципига асосланган дунёдаги илк смартфондир. Фойдаланувчи бир неча сония ичида аккумляторни алмаштириши ёки LG Friends модулларидан бирини: фотокамерани бошқаришнинг қўшимча тугмачалари бўлган LG CamPlus махсус блогини ёхуд аудиочипли LG Hi-FiPlusни ўрнатиши мумкин. Биринчи модул билан смартфон тўлақонли ихчам камерага айланса, иккинчиси уни ҳақиқий аудиоплеерга айлантиради. LG CamPlus модулида ўзининг 1200 мАс.ли батареяси бор. Аммо сиғимларни қўшиш керак эмас, чунки ҳаммаси сал бошқачароқ: смартфон батареясининг қуввати тугаши билан у автоматик тарзда LG CamPlus блогининг аккумуляторидан қувват ола бошлайди. Яъни LG CamPlus аккумулятори амалда қўшимча ташқи батарея вазифасини бажаради.

LG G5 SE H845 ни ҳеч иккиланмасдан “сифат ва нарх нисбати бўйича” бугунги кунда энг яхши смартфон дейиш мумкин. Агар ушбу модел Жанубий Кореянинг бошқа бир флагмани SamsungGalaxy S7 Edge билан солиштириладиган бўлса, техник характеристикалари ўхшаш бўлгани ҳолда LG нинг нархи 40 фоизга арзон, у ҳақдаги ижобий фикрлар эса икки карра кўпроқ эканини кўришимиз мумкин. Бутун рейтингдаги беш баҳолар фоизига назар ташласак, LG G5 SE топ-10 таликка кирган исталган моделни бу кўрсаткич бўйича ортда қолдириб кетганига гувоҳ бўламиз. Қайд этиш керакки, 2015 йилнинг энг яхши смартфонлари рейтингида биринчиликни Жанубий Кореянинг бошқа бир модели – Samsung Galaxy S6 edge 32Gb қўлга киритган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!