2017 йилдан Ҳиндистоннинг барча телефонларида “тревога тугмаси” бўлади

2017 йилдан Ҳиндистоннинг барча телефонларида “тревога тугмаси” бўлади

Ҳиндистоннинг Алоқа ва ахборот технологиялар Вазирлиги мобиль телефон ишлаб чиқарувчилар келгуси йилдан “тревога тугмаси” ва GPS ўрнатишини билдирди. Янги қоида жорий этилишидан мақсад хотин-қизларни зўравонликдан муҳофаза этишдир.

Телефон ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар фавқулодда вазиятларда чақириш вазифасини бир тугмага бириктирмоқда. Бунда мижоз полиция, тез ёрдам ёки ўт ўчириш каби шошилинч хизматларга алоҳида рақам териб ўтирмайди.

Ҳозирги кунда Ҳиндистонда шошилинч хизматнинг ягона рақами ҳам мавжуд эмас. Ҳукумат муаммога сўнгги вақтда эътибор қаратмоқда, миллий қутқарув хизматининг янги рақами 112 қилиб белгиланди. Яқин ойларда янги тизим йўлга қўйилади.

2012 йилда олти эркак бир аёлни зўрлаб ўлдиргани сабабли Ҳиндистон ларзага тушган эди, шу ҳодиса туфайли Ҳиндистон аёлларни ҳимоялаш чораларини кўрмоқда.