2017 йилги Galaxy A моделлари Galaxy S7 дизайни ва хусусиятларига эга

  •   DiMaX
  •  1587
  •  07.05.2017 17:18

2017 йилги Galaxy A моделлари Galaxy S7 дизайни ва хусусиятларига эга

2017 йилни Samsung компанияси янгиланган Galaxy A серияси смартфонлари билан бошлади. Ишлаб чиқарувчи девайсларнинг номини ўзгартирмади, фақат йилини англатувчи «2017» қўшимчасини айтмаганда. Аммо хусусиятларига кўра улар кўпроқ флагман моделларини эслатади – ташқи кўринишидан ҳам, хусусиятларига кўра ҳам.

Экрани 4,7 дюймли Galaxy А3 (2017), 5,2 дюймли Galaxy A5 (2017) ва 5,7 дюймли Galaxy A7 (2017) худди ўтган йилги Galaxy S7 каби дизайнга эга – металл корпус, ҳар икки томонидан 2,5D-шиша билан қопланган.

«Samsung ҳамиша ўз фойдаланувчилари учун энг илғор маҳсулотларни яратишга интилади. Galaxy A (2017) сериясидаги смартфонлар – бунинг яққол исботидир. Биз истеъмолчиларга маъқул келган қурилмаларнинг дизайнини, шунингдек, техник имкониятларини янада такомиллаштирдик», – дейди Samsung Electronics Мобил алоқалар йўналиши президенти Донг Жин Ко.

Янги Galaxy A3, A5 ҳамда A7 (2017) моделларининг олдинги йиллардагисидан фарқланувчи асосий хусусиятларидан бири IP68 стандарти бўйича ҳимояланганлигидир. Бу ҳимоя уларни исталган шароитларда, жумладан, ёмғир остида, ҳатто маълум бир муддат бир метрлик сув тубида ҳам ишлай олишига имкон беради.

Шунингдек, улар флагман моделларининг «Ҳамиша фаол экран» функциясини ҳам мерос олишган. Бу дегани – ҳатто блокланган ҳолатда турганида ҳам дисплейда турли маълумотлар: вақт, сана, ўтказиб юборилган қўнғироқлару келган хабарлар ҳақидаги билдиришномалар ва бошқалар акс этиб туради.

Ўзгаришлардан яна бири – қурилмалар то 256 ГБгача сиғимли microSD хотира картасини ўқий олишидир. Энди Galaxy A5 ҳамда A7 (2017) моделларига бир вақтнинг ўзида иккита SIM-карта ва microSD қўйиш мумкин.

Аввалги моделлардаги microUSB ўрнига бу йилги девайсларда универсал USB Type-C порти мавжуд; у кабелни исталган томони билан улашга имкон беради ва батареяни тезкор тўлдириш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 2017 йилги бу моделлар Samsung Pay сервиси билан ишлай олади; яъни NFC ва MST технологиялари туфайли, смартфон орқали савдо нуқталарида тўловларни амалга оширса бўлади.

Бу смартфонларда муҳим лаҳзаларни фотосуратга муҳрлаб қўйиш учун, моделдан келиб чиққан ҳолда 16 мегапикселгача сифатли асосий ва олд камералар мавжуд. Улардаги Light+ сенсори эса, ҳатто яхши ёритилмаган шароитларда ҳам аниқ фокус олишни таъминлайди. Селфи тушириш қулайлиги учун яна бир имконият қўшилган – суратга олиш тугмачасини экраннинг исталган жойига кўчириш мумкин, бунда дисплейнинг ўзи фоточақноқ вазифасини ўтайди. Камера созламаларига ўтиш ёки керакли фильтрни танлаш учун эса экранни пастдан тепага силаш кифоя.

Қуйидаги жадвалда Galaxy A3, A5 ва A7 (2017) моделларининг техник хусусиятлари келтирилган:

 Моделлар A7 (2017) A5 (2017) A3 (2017)
Дизайн 2,5D + 3D-шиша

+ металл ром

2.5D + 3D-шиша

+ металл ром

2.5D + 3D-шиша

+ металл ром

Экран 5,7” Full HD sAMOLED 5,2» Full HD sAMOLED 4,7» HD sAMOLED
Камера Ас.: 16 Мп PDAF (F1,9) Ас.: 16 Мп PDAF (F1,9) Ас.: 13 Мп AF (F1,9)
Олд: 16 Мп FF (F1,9) Олд: 16 Мп FF (F1,9) Олд: 8 Мп FF (F1,9)
Процессор Exynos 7880

(Octa A53 1,9 ГГц)

Exynos 7880

(Octa A53 1,9 ГГц)

Joshua

(Octa A53 1,6 ГГц)

IP68 Мавжуд Мавжуд Мавжуд
Тармоқ LTE Cat. 6 LTE Cat. 6 LTE Cat. 6
Хотира 3 ГБ + 32 ГБ

microSD (256 ГБгача)

3 ГБ + 32 ГБ

microSD (256 ГБгача)

2 ГБ + 16 ГБ

microSD (256 ГБгача)

Аккумулятор 3 600 мА/с

Тезкор қувватлаш бор

3 000 мА/с

Тезкор қувватлаш бор

2 350 мА/с

Тезкор қувватлаш йўқ

Ўлчамлар 156,8 x 77,6 x 7,9 мм 146,1 x 71,4 x 7,9 мм 135,4 x 66,2 x 7,9 мм
Қўшимча USB Type-C

Бармоқ изи сканери

MST/NFC

USB Type-C

Бармоқ изи сканери

MST/NFC

USB Type-C

Бармоқ изи сканери

MST/NFC

Samsung’нинг бу ва бошқа смартфонлари учун сервис кодлари ҳамда тугмачалар комбинациялари билан мана бу мақоламизда танишинг. Уларга пойтахтимизда белгиланаётган нархлар эса сайтимизнинг тегишли бўлимидаги хабарларида бериб борилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!