2017 йилнинг энг яхши 5 та ноутбуки: об-ҳаво, нарх-наво

2017 йилнинг энг яхши 5 та ноутбуки: об-ҳаво, нарх-наво

Бугун у хоҳ талаба, хоҳ журналист ёки бизнесмен бўлсин, ҳар ким кундалик фаолияти мобайнида ишларни битириш, таълим олиш ёки тунги маҳал ҳордиқ чиқариш учун яхши ноутбукка эҳтиёж сезади. Бугун кўпчилик арзон нархли Хитойнинг  Lenovo Yoga 720 2-in-1 ёки Lenovo Miix 320 ноутбукларини маъқул кўрмоқда. Қолаверса кучли қурилмалар меҳнат сафари давомида бизнесни масофадан туриб бошқариш имконини ҳам бермоқда. 2017 йил бизнес вакилларига мўлжалланган смартфонларга ҳам бой бўлди.

Қуйида оддий талабадан тортиб, йирик бизнес эгаларига қадар мўлжалланган 2017 йилнинг энг яхши 5 та ноутбукини диққатингиз марказига ҳавола қиламиз.

  1. Samsung Chromebook Pro

Android планшетларнинг ўрнини босишга мўлжалланган Samsung’нинг Chromebook Pro ноутбуки қимматбаҳо Windows ноутбуклари билан рақобатга қила олади. Сенсорли дисплейга эга бўлган металл корпусли Chromebook Pro Google’нинг  Chrome OS операцион тизимидаги Android иловаларни қўллаб қувватлайди. Гаджет экранга ёзишга мўлжалланган ручка билан таъминланган. Бу ручка Chromebook’ларга мўлжалланган Adobe’нинг Creative Cloud иловаларини қўллаб-қувватлайди.

Chromebook Pro 2400 Х 1600 пикселли, яъни QHD сиғимли 12,3 дюймли экрани билан ўзига хосдир. Девайс юпқа ва замонавий металл корпусли бўлиб, 360 градусга букланувчи ошиқ-мошиқ уни ихчам планшетга айлантиради. Ноутбук корпусининг бурчак қирралари силлиқ ва шаклдор дизайнда.

Samsung Chromebook Pro корпусида USB-C портлари, 6 ядроли частотаси 2 ГГц бўлган Intel Core m3 процессори, 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Қурилма аккумулятори тўлиқ қувват билан 10 соат ишлаш кўникмасига эга. Ноутбук нархи 449 доллар.

  1. Lenovo ThinkPad X1 Carbon

ThinkPad туркумининг бу вакили ҳам юпқа ва ихчам дизайнда ишлаб чиқарилган. 14 дюймли дисплейга эга ThinkPad X1 Carbon ноутбукининг 16.5 мм қалинликдаги корпуси углерод толасидан тайёрланган бўлиб, жуда пишиқ. Унинг WQHD — 2K (2560 x 1440 пикселли) юқори сиғимли экрани унча-мунча рақибларини уялтиради. Афсуски, у сенсор ручкани қўллаб-қувватламайди. Унинг корпус ихчамлигини сақлаб қолиш учун 1 та USB 3.0 портига жой ажратилган.

X1 Carbon қурилмаси Windows 10 Pro операцион тизимида ишлайди. Унда 6-авлод Intel® i7-6600U чипи, қўшимча vPro — маълумот ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган махсус чип ва тизимга эга. Dolby® audio карнайлари,  HD web-камера бизнес вакилига осон ва сифатли видео қўнғироқларни амалга оширишга ёрдам беради. Ноутбукда 16 ГБ тезкор ҳамда 512 ГБ доимий хотира мавжуд.

1.18 кг тош босувчи Lenovo ThinkPad X1 Carbon 10.5 соатга “туриб берадиган” аккумуляторга эга. Ноутбук 4G LTE-A алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. Бизнес вакилларига мўлжалланган ноутбук $1,349 доллардан сотилмоқда.

  1. Dell XPS 15 Touch

Dell’нинг XPS ноутбуклар туркуми йиллар мобайнида жаҳонда оммалашган гаджетлар қаторида бўлиб келмоқда. 2017 йилда Dell “2 таси 1да” талқинидаги XPS 13 ноутбукини тақдим қилди. 2.01 кг тош босадиган бу ихчам ноутбукнинг корпус қалинлиги 18 мм. Углерод толаси ҳамда алюминий уйғунлигидаги корпус жозибадор кўринишда.

Dell XPS 15 Touch ўзидаги 4K Ultra HD (3200×1800 пикселга тенг) сиғимли ва сезгир дисплей билан рақибларини ҳам лол қолдиради. Дисплейнинг ёруғлик даражаси 400 нитгача етади ва қуёш остида ҳам ёрқин тасвир кўриш имконини беради. Аксарият ноутбукларнинг дисплейи 200 нит даражасидаги ёруғлик таратади.

Марказлашган Nvidia GeForce GTX 960M видеокартаси Core i7 процессори билан ҳамкорликда гаджетнинг юқори даражада фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ноутбукда 16 ГБ тезкор ҳамда 512 ГБ доимий хотира мавжуд. Унинг тўлиқ қуввати 11 соатлик фаолияти учун етарли. Dell XPS 15 Touch $999 долларга баҳоланган.

 

  1. HP Spectre x360 15 дюйм

Кучли тизимга эга мазкур ноутбук илғор Intel Core i7 процессори ва 15.6 дюймли 4K сиғимли юқори сифатли ва махсус ручкага эга дисплейи билан диққатни тортади. Унга Nvidia GeForce 940MX видео-картаси ўрнатилган. Ноутбук 16 ГБ тезкор ҳамда 512 ГБ доимий хотира билан таъминланган.

Бошланғич нархи $1,279 доллардан бўлган HP Spectre x360 15 алюминий корпусга эга.

360 даражада букилувчи ҳалқа ёрдамида ноутбук планшетга айланиши мумкин. HP Spectre x360 15 ноутбуки 16 ГБ тезкор хотира ва 512 ГБ доимий хотира сиғимига эга.

HP бу гаджетни USB 3.0 порти, аудио қулоқчин коннектори ва SD-хотира картасига мўлжалланган порт, қувватлашда ишлатиладиган USB Type-C ҳамда, Thunderbolt 3, HDMI портлари билан сийлаган. Унинг тўлиқ қуввати 15 соат ишлашга етади.

  1. HP EliteBook x360 G2

Бу жозибадор дизайндаги ноутбукни кўриб қолган инсон ўзидаги ҳар қандай кучли гаджетни унутиб қўяди.

360° градусга букланувчи корпус, 16 соатга етадиган қувват манбаи, Windows 10 ёки бошқа операцион тизимга эга бўлган.

Бизнес вакилларига мўлжалланган лаптоп $1,249 доллардан бошлаб сотилади. Унда Intel Core i7 илғор процессори мавжуд. Унинг тезкор хотираси 16 гигабайт ҳамда  512 ГБ доимий хотирага эга. Google Chrome’да 30 тагача янги саҳифа очса ҳам, тизим самарали фаолият кўрсатади. Девайсга HD Graphics 620 видео-картаси ўрнатилган.

13.3 дюймли FullHd (1080p) сиғимли сезгир ҳамда махсус ручкани ўқийдиган экран, клавиш ости ёриткич, тачпад ёнидаги бармоқ излари сканери фойдаланувчи учун айни муддао.

Корпусда 2 та USB 3.0 порти, аудио қулоқчин коннектори, microSD хотира картаси бўлмачаси, Thunderbolt 3 порти, HDMI, қувватлаш портлари, ноутбукни “қулфлаб” қўйиш мумкин бўлган Kensington қулф бўлмачаси  мавжуд.

EliteBook x360’га 4.97 ГБ сиғимли маълумотни кўчириб олиш учун 17 секунд вақт кифоя қилади. Бу жуда юқори самарадорлик дегани. EliteBook тўлиқ қувват билан 9 соатгача фаолият кўрсатади. Унга  720p сиғимли камера ўрнатилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.