2017 йилнинг 15 та энг зўр смартфони аниқланди – iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

  •   DiMaX
  •  4203
  •  27.11.2017 18:33

2017 йилнинг 15 та энг зўр смартфони аниқланди – iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

Вақти-вақти билан турли нашрлар, сайтлар ва таҳлилий компаниялар смартфонларнинг рейтингини эълон қилиб боришларидан хабарингиз бор. Куни кеча таниқли TechRadar портали ҳам жорий йилдаги 15 та энг яхши смартфон ўн бешталигини эълон қилди.

Унда энг юқори иккита ўринни Samsung компаниясининг Galaxy S8 ҳамда S8 Plus флагманлари эгаллади. Жанубий кореяликларнинг бу икки қурилмаси ўзининг дизайни, қуввати, ишлаш тезлиги ҳамда камера сифати туфайли бунақа муваффақиятга эришган. Samsung’нинг яна бир флагмани – Galaxy Note 8 ҳам рейтингда яхши жой эгаллади – олтинчи ўрин.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S8: ҳозирча шундан яхшиси йўқ

Учинчи поғонани эса Google’нинг Pixel 2 смартфони банд этди – уни барча флагманлар орасида энг кучли камераси ҳамда ажойиб экрани туфайли шунақа эътироф этишди. Мазкур ишлаб компаниянинг Pixel 2 XL модели ҳам 11-ўрин билан рўйхатга кирган. Умуман олганда, чакки эмас-а?

ЎҚИНГ: Хушхабар: куни кеча тақдим этилган Pixel 2 ва Pixel 2 XL учун ҳозироқ буюртма бериш мумкин!

Apple’нинг юбилей айфони – iPhone X эса тўртинчи ўринга муносиб кўрилди. Мазкур суперфлагман қойилмақом дисплейи ҳамда илғор хусусиятлари туфайли мақтовга лойиқ бўлса-да, нархи ўта юқори эканлиги танқид қилинди. iPhone 8 Plus мазкур рўйхатда атиги тўққизинчи ўринни эгаллай олган бўлса, iPhone 8 охирдан иккинчи поғонагагина муносиб кўрилган.

ЎҚИНГ: iPhone X таннархи ҳисобланди: қийматнинг 74 фоизи Apple’нинг фойдаси экан!

Huawei ҳам бу рўйхатга ўзининг иккита смартфони билан кирган – бешинчи ўриндаги Mate 10 Pro ҳамда 15-поғонани эгаллаган Honor 9 моделлари. Еттинчи ва саккизинчи ўринларни LG компаниясининг V30 ҳамда LG G6 гаджетлари банд этган бўлса, яқинда тақдим этилган OnePlus 5T ўнинчи поғонадан ўрин олган. Шунингдек, Sony Xperia XZ Premium ҳамда HTC U11 девайслари тегишлича 12 ва 13-ўринларга лойиқ кўрилган.

ЎҚИНГ: Хитойда энг оммабоп премиум-смартфон аниқланди, аммо бу iPhone X эмас...

Хулласи калом, TechRadar талқинига кўра, жорий йилнинг 15 та энг зўр смартфони рейтинги қуйидагича кўриниш олган:

  1. Samsung Galaxy S8
  2. Samsung Galaxy S8 Plus
  3. Google Pixel 2
  4. iPhone X
  5. Huawei Mate 10 Pro
  6. Samsung Galaxy Note 8
  7. LG V30
  8. LG G6
  9. iPhone 8 Plus
  10. OnePlus 5T
  11. Google Pixel 2 XL
  12. Sony Xperia XZ Premium
  13. HTC U11
  14. iPhone 8
  15. Honor 9

Таъкидлаш керакки, мазкур рейтинг TechRadar сайти томонидан тузилган ва нисбий характерга эга. Мазкур ёндашувга қўшилиш ёки қўшилмаслик ҳар биримизнинг ўз ихтиёримизда.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.