2017 йилнинг энг тезкор қувват олувчи флагманлари аниқланди

2017 йилнинг энг тезкор қувват олувчи флагманлари аниқланди

Tom’s Guide нашри экспертлари 2017 йилнинг қайси флагман смартфони тезроқ қувват олишини синовдан ўтказиб кўрдилар. Apple гаджетлари рейтингда пешқадамлик қилмаган бўлсалар ҳам, диққатга сазовор натижалар кўрсатишди.

Имтиҳондан ўтказиш учун йилнинг энг таниқли смартфон моделлари танлаб олинди:

iPhone 8;
iPhone 8 Plus;
iPhone X;
OnePlus 5T;
LG V30;
Google Pixel 2;
Galaxy Note 8.

Android-смартфонларнинг қадоқларида тақдим қилинган қувватлаш қурилмалари тезкор зарядлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Улар айнан шунинг учун ҳам тест учун танлаб олинганлар. Apple гаджетлари батареяларини синаб кўриш учун 29 ваттли адаптер ва USB-C кабели танланган.

ЎқингOnePlus 5T тақдим қилинди: илғор гаджет эски нархда!

Имтиҳон икки босқичда ташкил қилинди. Аввалига телефонлар қувватини "нол"га қадар туширишди. Шундан сўнг уларни 30 дақиқага қувватлашга қўйишди. Иккинчи босқич ҳам худди шундай жараёнда ташкил қилинди, фақат бу гал смартфонлар 1 соатга қувватлашга қўйилган.

OnePlus 5T тезкор қувват олишда тенгсиз бўлиб чиқди — у ярим соатда 59%, 1 соатда эса 93% қувват олишга улгурди. 6.1 дюймли флагман аккумулятори Dash Charge технологиясини қўллаб-қувватлайди ва 30 дақиқада бир кунга етадиган қувватни тўплай олади. Бунинг учун USB Type-C (USB 2.0) порти мавжуд.

Иккинчи ўрин эса LG V30 флагманига насиб қилган: ярим соатда 53% ва бир соатда 86%. Қувват олишда пешқадам смартфонларнинг "кучли бешлиги"ни Apple якунлаган. Янги айфонлар орасида эса iPhone X чаққон чиқди.

ЎқингiPhone X аккумулятор имкониятлари маълум бўлди

2017 йилнинг айфон гаджетлари қадоғида тақдим қилинган кабелга ўхшаш кабелда қувватлаганда, янги айфонлар энг паст кўрсаткични қайд этганлар.

Мисол учун, iPhone 8 қувватини 30%, iPhone 8 Plus — 26%, iPhone X — бор-йўғи 17% га тўлдирган. 60 дақиқалик қувватлашда ҳам натижа ўнгланмади: 58%, 55% ҳамда 37%.

Купертинолик ишлаб чиқарувчининг флагман смартфонларининг аккумулятори тезкор қувват олиши учун фойдаланувчи қўшимча қувватлаш қурилмасини харид қилишлари керак бўлади.

Имтиҳондан ўтказилган смартфонларнинг "қувват тошлари"нинг ток сиғими:

iPhone X: 2716 мА соат;
iPhone 8 Plus: 2675 мА соат;
iPhone 8: 1821 мА соат;
LG V30: 3300 мА соат;
Samsung Galaxy Note 8: 3300 мА соат;
OnePlus 5T: 3300 мА соат.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!