2018 йилда IBM 200 петафлопс қувватга эга суперкомпьютер ишлаб чиқаради

2018 йилда IBM 200 петафлопс қувватга эга суперкомпьютер ишлаб чиқаради

Ўтган ойда Хитойда TaihuLight номли дунёдаги энг кучли компьютер ишлаб чиқарилган эди. Унинг қуввати 93 петафлопсни ташкил этади, деб ёзади hi-news.ru сайти.

Шу кунларда эса Оак Риж (АҚШ)даги Энергия департаментининг Миллий лабораторияси IBM компаниясидан хитойникидан кучлироқ бўлган суперкомпьютерлар олиши маълум бўлди. Бундай компьютерларни етказиб бериш 2018 йилга мўлжалланган бўлиб, унинг самарадорлиги 200 петафлопс деб баҳоланмоқда.

NVIDIAнинг Volta график чипи билан янги Summit суперкомпьютерида ҳисоблаш тезлигининг самарадорлиги ошади. OpenPOWER технологияси эса процессорлараро маълумотлар алмашиш тезлиги ва сифатини юқори даражага олиб чиқади.

Энергия департаменти америка суперкомпьютерларининг катта қисмини бошқаради, илмий тадқиқоқтлар учун фойдаланади. Шу боис, ташкилот доимий равишда технологияларни кучайтириб боради ва 2018 йилда яна иккита ана шундай супер қувватли техникага эга бўлмоқчи.

Улардан яна бири Sierra деб номланади ва қуввати 150 петафлопсга яқин. У Ливермор миллий лабораториясига ўрнатилади. Бундай супер қурилмалар 2018 йилнинг ўрталарида ёқилиши ва ишга туширилиши кутилмоқда.

Суперкомпьютер Aurora эса 2018 йилнинг якунида Аргонна миллий лабораториясига ўрнатилади.