2018 йилда Samsung смартфонларини харид қилишнинг муҳим сабаби бор

2018 йилда Samsung смартфонларини харид қилишнинг муҳим сабаби бор

Samsung 2018 йилда смартфон саноатига янгича имкониятга эга гаджетларни тақдим қилади. Гап шундаки, компания кейинги йилги флагманларида янгича  LTE-модемларни жорий қилади. Кореялик IT-гигант ишлаб чиқарган янги модем мобил алоқа тармоғининг 6 та муҳим частоталарини қўллаб-қувватлайди. Натижада, маълумотларни тезкор алмашиш тезлиги 1,2 Гбит/с.ни ташкил қилади.    

Яъни, модем алоқа алмашишда максимал тезликка эришиш учун бир вақтнинг ўзида базавий алоқа станцияси билан бир нечта частоталар орқали боғланиш ва маълумот узатишда бир вақтда  барча частоталардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Бу айни пайтдаги Exynos 8895 чипи ўрнатилган Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus'нинг маълумотларни юклаб олиш тезлигидан 20 фоизга тезкор кўрсаткич.  Exynos 8895'да алоқа тармоғининг 5 та частотасини бир вақтда қамраб олиш имкони мавжуд.  

Samsung бугунги смартфонларида тақдим қилаётган 4-авлод LTE Advanced модемлари ҳам назарий жиҳатдан ўта тезкор маълумот алмашиш салоҳиятига эга бўлса ҳам, баъзи мобил операторлар ўз мижозларига алоқанинг 3 тагача частотасидан фойдаланишга рухсат берадилар.

Шу боис, Samsung 2017 йилгача янги турдаги LTE-модемларни ишлаб чиқаради. Бу модем маълумотларни узатиш ва қабул қилишда оператор чекловларидан холи бўлади.  Мазкур модем Exynos 9810'нинг ёрдамчи детали бўлади ва 9-авлод Samsung флагманларида илк маротаба жорий қилинади. Шундай экан, айни пайтда катта эътибор қаратилган Galaxy Note 8 ҳам янги "гелекси"лардан бир қадам орқада бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.