2018 йил смартфонлар бозорида Android телефонлар iPhone'ни “синдирди”!

2018 йил смартфонлар бозорида Android телефонлар iPhone'ни “синдирди”!

IDC (Халқаро маълумотлар ташкилоти) маълумотларига кўра, жорий йилда смартфонлар етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 3 фоизга камайган. Шунингдек, Android операцион тизимли смартфонлар iOS  операцион тизимли смарфонларга қараганда, яъни iPhone, кўп сотилган. Агар буни бозор тақсимотида кўрадиган бўлсак, бунда Android’нинг улиши 85 фоизни ташкил этади. Бозорнинг қолган қисмини деярли iOS эгаллаган.

IDC таҳлилчиларининг айтишича, давом этаётган АҚШ ва Хитой савдо тортишуви соҳа ривожини мураккаблашишига олиб келмоқда. Келгуси йилларда 5G технологияси имконияти кенгайиши ва янги турдаги смартфонлар бозорини ўсишига олиб келади. Шундай қилиб, бу ўсиш 2022 йилгача давом этиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple’га иккинчи зарба: яна бир мамлакатда iPhone савдоси тақиқланди!

Агар аниқ рақамларга мурожаат қилсак, смартфонлар бозорида жорий йилда 1,42 миллиард дона смартфонлар етказиб бериш режалаштирилган.

2017 йилда эса бў кўрсаткич 1,47 миллиард донани ташкил этади.

Кўриб турганингиздек, 2017 йилга нисбатан бу йил 0,3 фоизга камайган.

Картинки по запросу smartphones

IDC мутахассиларининг фикрига кўра,  2019 йилда смартфонлар етказиб бериш 2,6 фоизга ошиши ва 2022 йилга келиб, 1,57 миллиард донани ташкил этиши кутилмоқда. Смартфон мутахассислари-экспертлар катта экранли қурилмаларнинг оммалашишини тахмин қилмоқдалар. Жорий йилда 5,5 дуюм ёки ундан катта экранли моделлар 947,1 млн. дона сотилган. Бу эса бозорнинг 66,7 фоизини ташкил этган. 2017 йилда 623,3 млн. дона катта экранли маҳсулот ишлаб чиқарилди ва бу бозорнинг 42,5 фоизини ташкил этган эди. 2022 йилга келиб катта экранли смартфонларни етказиб бериш 1,38 млрд. донага етади, бу умумий таклифнинг 87,7 фоизини ташкил этади. Маълумот ўрнида яна шуни айтиб ўтиш керакки, Android смартфонлар дейилганда барча шу операцион тизимда ишлайдиган смартфонлар (Samsung, Xiomi, Huawei, Honor, Meizu va boshqalari) назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 2 199 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами 37 номдаги iPhone’дан бирини сотиб олиш, шунингдек, баҳоси 599 000 сўмдан бошланган, жами 115 хил Android-смартфон орасидан истаганингизни харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг яхши бешта смартфони (Fortune версияси) 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!