2018 йилда энг оммалашган ўйин ва иловалар: фойдаланувчилар уларга 76 миллиард доллар сарфлашган!

  •   DiMaX
  •  2133
  •  21.12.2018 13:36

2018 йилда энг оммалашган ўйин ва иловалар: фойдаланувчилар уларга 76 миллиард доллар сарфлашган!

App Annie таҳлил компанияси 2018 йил якунларини ҳисоблаб маълум қилишича, мобил ўйинлар ва иловалар бозори ҳам юклаб олишлар, ҳам сарфланаётган маблағ жиҳатидан ўсиб бораётир. Уларнинг iOS ва Android платформаларидаги жами юклашлар сони 113 миллиарддан ошиқ бўлган, бу эса ўтган йилгига нисбатан 10 фоизга ортиқ.

ЎҚИНГ: The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди

App Annie’га кўра, фойдаланувчилар ушбу ўйин ва иловаларга жами 76 миллиард доллардан ошиқ маблағ сарфлашган. Бу ҳали фақатгина расмий иловалар каталогларига оид маълумот – Хитой иловалар дўконлари бу ҳисобга киритилмаган. Шунда ҳам ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга ошиқ маблағ сарфланган.

Компания ҳисоб-китобларига қараганда, 2018 йилда ўртача смартфон фойдаланувчиси кунига уч соат вақтини мобил иловаларга бағишлаган. Бу кўрсаткич 2017 йилдагига нисбатан 10 фоизга, 2016 йилгига қараганда эса нақ 20 фоизга кўпдир.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

Мана, 2018 йилда ҳар иккала операцион тизимдаги умумий юклашлар сони бўйича ўйинлар ва иловалар топ-ўнталиги:

App Annie ҳисоботига қараганда, бу йил ҳар иккала платформа иловалар каталогларидан энг кўп юкланган илова Facebook Messenger экан. Ҳам iOS, ҳам Android-гаджетлар эгалари энг кўп юклаб олган ўйин эса Helix Jump бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.