2018 йилда Huawei иккинчи рекордини ҳам ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1051
  •  02.01.2019 17:42

2018 йилда Huawei иккинчи рекордини ҳам ўрнатди!

Хитойлик техногигант 2018 йилнинг ўзидаёқ 200 миллион смартфон сотишни режа қилаётганини жорий йилнинг ёзида айтганди. У мазкур режа муддатидан аввал – 24 декабрдаёқ бажарилганлигини эълон қилди ва ҳатто бунинг шарафига иккита махсус смартфон ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: 2018 йил якунлари: Huawei барибир Apple’ни ортда қолдирди!

Huawei бошқаруви раисининг ўринбосари Го Пин (Guo Ping) сўзларига кўра, компания 2018 йилда яна битта рекорд ўрнатди. Яъни, у ўз тарихида илк бора бир йилда 100 миллиард АҚШ долларидан ошиқ даромад кўрди.

Аниқроқ қилиб айтганда, Huawei фойдаси ўтган йили 109 миллиард долларга етган. Бу эса аввалги йилдагига нисбатан 21 фоизга кўпдир.

Умуман олганда, бу корпорация ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ва уларга бирма-бир эришиб келаётир. Яна бир йилдан сўнг у смартфонлар бозорида Samsung’ни қувиб ўтиб, етакчига айланса ҳам ажаб эмас.

ЎҚИНГ: Huawei ҳамёнбоп P Smart (2019) смартфонини тақдим қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!