2018 йилда интернетдан энг кўп пул топган Россиялик блогерлар
Россия блогерлар тадқиқот агентлиги Россия блогерларининг реклама бозорини таҳлил қилиб, 2018 йилда энг кўп пул топган каналларнинг рейтингини тузди. Рейтингда фақат асосий даромад манбаи YouTube’дан бўлган блогерлар қатнашган.
Ушбу рейтингнинг биринчи ўрнини технологиялар ҳақида маълумот берувчи Wylsacom канали эгаллаган. Унинг 2018 йилдаги даромади 82 миллион рублни ташкил қилади. Ҳар куни каналда турли хил видеолар жойлаштирилади, бу видеоларнинг ҳар бирида блогер даромадининг асосий манбаи ҳисобланган рекламаларни ( катта аудиторияга эга блог/влогларнинг асосий даромад манбаи реклама ҳисобланади ) кўришимиз мумкин.
ЎҚИНГ: YouTube’нинг 2018 йилда энг кўп пул топган лидерлари
Иккинчи ўринни эса, 2017 йилда тўртинчи поғонада турган Юрий Дуднинг вДудь канали эгаллаган. Рекламалар унга 78.2 миллион рублни олиб келган.
Учинчи ўрин Олег Григоревнинг фуд-блоги oblomoff насб этган. У бу йил 52,5 миллион рублга эга бўлган.
Леонид Парфёнованинг Parfenon канали 10 ой мобайнида 22,9 миллион рубл ишлаб топиб , охирги ўринга лойиқ кўрилган.
ЎҚИНГ: YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги