2018 йилда iPhone муҳим инновацион хусусиятга эга бўлади

2018 йилда iPhone муҳим инновацион хусусиятга эга бўлади

Apple шу кунларда L-шаклидаги батареяларни ишлаб чиқариш устида тинимсиз изланишлар олиб бормоқда. Бу каби илғор аккумуляторлар кейинги йилги айфон смартфонларида оммавий татбиқ қилинади.

KGI компаниясининг етакчи таҳлилчиси бўлган Мин-Чи Куога кўра, бўлажак айфон моделларининг аккумуляторларининг электр токи сиғими сезиларли равишда ошади.

Янги батареяларни компанияга Корея Республикасининг LGC компанияси етказиб беради.



Смартфон корпусини янада юпқа дизайнда ишлаб чиқариш мақсадида, смартфон ишлаб чиқарувчилари одатда ичкаридаги таркибий қисмларни имкон қадар ихчамроқ ишлаб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Батарея эса уларнинг ичида энг катта майдонни эгаллайдиган элемент. У гаджет қалинлиги ва ташқи кўринишига таъсир қилади.

iPhone X нисбатан сиғимдор аккумуляторга эга, шу билан бирга ихчамликни сақлаб қолишга эришган флагман. Компания бунинг учун кичик бир технологик ҳийла ишлатган. Флагмандаги батарея қўшалоқ, яъни лотинча «L» ҳарфини эслатади. Тақдимотга яқин смартфон "қувват тоши"нинг яхлит бўлиши айтилган эди. Бироқ, iPhone X 2 та аккумуляторни ягона модулда жам қилган.

ЎқингiPhone X: “инқилобий айфон” ҳақида 11 факт!

Apple ва LGC ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда тақдим қилинадиган 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга iPhone аккумуляторининг ток сиғими 3000 мА соатга, 6,5 дюймли iPhone версиясидаги батареянинг ток сиғими 3 400 мА соатгача ошади. Таққослаш учун айтиш жоизки, iPhone X "қувват тоши"нинг ток сиғими 2,716 мА соатни ташкил қилади. Apple iPhone X'даги Qi қувватлаш технологияси уни хоҳлаган русусмдаги қувватлаш станциясида зарядлаш имконини беради. Айни пайтда бу стандартда смартфонлар 30 дақиқада 50 фоиз қувватни тўлдиришлари мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.