2018 йилги бу айфон тезкорлик тестида iPhone 11 ва ҳатто iPhone 12’ни ҳам енгди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  960
  •  07.05.2021 18:08

2018 йилги бу айфон тезкорлик тестида iPhone 11 ва ҳатто iPhone 12’ни ҳам енгди! («жонли» видео)

Жорий йилнинг биринчи квартали ҳолатига кўра, купертиноликлар АҚШда сотган смартфонларнинг 61 фоизи янги – iPhone 12 оиласига тегишли (стандарт флагмандан ташқари iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max версиялари) экан. Лекин энг харидоргир айфон модели барибир бошқа – 2019 йилда намойиш этилган iPhone 11 бўлиб чиққан!

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон

Бироқ буларнинг барчасидан олдин чиққан яна бир айфон ҳозирда улардан ҳам тезкорроқ бўлиб чиққанига ишонасизми? Ишонмасангиз, мана – ўзингиз кўрақолинг: iPhone XR смартфони самарадорлик тестида нафақат iPhone 11, балки энг янги iPhone 12 моделидан ҳам ўзиб кетган!

Бунинг сири шундаки, Apple яқинда смартфонлар учун янги – iOS 14.5.1 талқинидаги операцион тизимни тарқатган. Ушбу апдейтдан сўнг iPhone 11 ҳамда iPhone 12 моделларининг самарадорлиги сезиларли даражада пасайган, iPhone XR моделига эса у салбий таъсир этмаган. Ишлаб чиқарувчи ўзининг янги смартфонларидаги ушбу камчиликни навбатдаги янгиланиш билан бартараф этса керак.

Яқинда биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!