2018 йили Apple ўз раҳбарига 15 миллион доллардан ошиқ, айрим ходимларига эса ундан ҳам кўп тўлаган!

  •   DiMaX
  •  472
  •  10.01.2019 10:15

2018 йили Apple ўз раҳбарига 15 миллион доллардан ошиқ, айрим ходимларига эса ундан ҳам кўп тўлаган!

Apple компанияси орий ҳафтада АҚШ қимматли қоғозлар комиссияси – SEC ташкилотига айрим ҳисобот маълумотларини тақдим этди. Унда корпорациянинг топ-менежерлари, шу жумладан ижрочи директори Тим Кук меҳнатига қанчам ҳақ тўлагани ҳам қайд этилган.

ЎҚИНГ: Дастурчиларнинг маоши қанча?

Ушбу расмий маълумотларга қараганда, 2018 йили Тим Кук компания раҳбари сифатида жами 15,68 миллион доллар даромад олган. Олдинги йили эса унинг иш ҳақи 12,83 миллион долларга тернг бўлган.

Apple раҳбарининг ушбу даромади ўз ичига 3 миллион долларлик маошни, шунингдек, деярли 12,5 миллион долларлик бонусларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, иш юзасидан ўз шахсий самолётида учганлиги учун Тим Кукка компенсация тарзида 300 минг доллар тўланган. Компания раҳбарининг қўриқловига ҳам яна шунча маблағ сарфланган.

Шуниси ҳам борки, Apple ходимларининг 2018 йилдаги ўртача иш ҳақи «атиги» 55,4 минг долларни ташкил этган. Шундай бўлса-да, купертинолик корпорациядан энг кўп ҳақ олган Тим Кук эмас экан! Компаниянинг молиявий директори Лука Маэстри (Luca Maestri), операцион директори Жефф Уильямс (Jeff Williams) ва яна бир қанча топ-менежерларнинг ҳар бири  26 миллион доллардан ошиқ ҳақ олишган

ЎҚИНГ: Нега дастурчилар давлат ишларидан қочишади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!