2018 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари (JerryRigEverything видеоталқини)

  •   DiMaX
  •  1489
  •  04.01.2019 16:04

2018 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари (JerryRigEverything видеоталқини)

Ўтган йили кўплаб смартфонсозлар турли мобил қурилмаларини тақдим этишди. «Гаджетларни қийновчи» энг машҳур влогерлардан бири – Зак Нельсон (Zach Nelson) эса уларнинг айримларини синаб ва очиб кўриб, видеоларини JerryRigEverything каналида эълон қилган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi’нинг энг қиммат флагманини букиб, тирнаб, ёндириб синаб кўришди!

Зак Нельсон ўзининг YouTube-каналидаги навбатдаги видеолавҳасини 2018 йилда тақдим этилган смартфонларни умумий баҳолашга бағишлаган. Видеоблогер улар орасидан турли тоифалар бўйича энг яхшиларини ва ёмонларини айтиб ўтган.

Мана, унинг видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

JerryRigEverything хулосаларига келадиган бўлсак, ўтган йилнинг энг инновацион смартфони сифатида у Vivo Nex S Clear Edition моделини эътироф этган.

ЎҚИНГ: Vivo NEX Dual Display тақдим этилди: иккита AMOLED-экран, Snapdragon 845 чипи, 10 ГБ «оперативка» ва уч ўлчамли камера!

Зак Нельсон бошқа номинациялар бўйича қуйидаги смартфонларни санаб ўтган (уларнинг номига жойланган ҳавола орқали ўтиб, девайснинг хусусиятлари билан батафсил танишиш имкони бор):

Ички томони энг чиройли учта смартфон:

  1. Pixel 3 Transparent Edition
  2. Razer Phone 2
  3. LG G7

Энг мустаҳкам ҳамёнбоп смартфонлар:

  1. Nokia 7 Plus
  2. Xiaomi Pocophone F1

Энг мўрт мобил қурилмалар:

  1. Oppo Find X
  2. Huawei Mate 20 Pro
  3. iPad Pro

JerryRigEverything канали муаллифи 2018 йилнинг энг мустаҳкам смартфони сифатида Kyocera Duraforce Pro 2 моделини тан олган.

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!