2018 йилнинг энг зўр Android-планшети билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1010
  •  19.02.2018 09:33

2018 йилнинг энг зўр Android-планшети билан танишинг!

Ўтган йилги MWC 2017 анжуманида кучли техник таъминотга эга, аммо батареяси заифроқ бўлган Galaxy Tab S3 планшети тақдим этилган эди. Samsung ўшанда компанияси дунёдаги энг юпқа планшетлардан бирини тайёрлашга аҳд қилгани кўриниб турарди, лекин бу қурилманинг нархи ўта баланд бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Tab S3’нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Лекин Galaxy Tab S4 моделини тайёрлаётганида Samsung ҳамма нарсага ўзгача ёндашган, акс ҳолда у бозорда Apple iPad Pro (2017) билан рақобатга кириша олмасди.

Хуллас, кеча GFXBench бенчмаркида SM-T825 модел рақами остида Galaxy Tab S4 планшети тестдан ўтказилган. Ушбу гаджет MWC 2018 кўргазмаси доирасида расман намойиш этилиши кутилаётир.

Бенчмаркда сақланиб қолган маълумотларга кўра, Samsung Galaxy Tab S4 планшети диагоналига 10,5 дюймлик Super AMOLED-экран билан жиҳозланган. унинг тасвир узатиш аниқлиги эса QHD+ форматида, яъни 2560х1600 пикселли.

ЎҚИНГ: Google’нинг «орзу планшети»ни томоша қиламиз

Янги девайснинг «электрон юраги» – 2,45 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли Snapdragon 835 процессори. Мазкур чип Adreno 530 график тезлатгичи ҳамда 4 гигабайт ҳажмли тезкор хотира билан ҳамкорликда планшетнинг ишлаш самарадорлигини таъминлаб беради. Қурилманинг ички флеш-хотираси ҳажми эса 64 гигабайтга тенг.

Galaxy Tab S4 планшети 12 мегапикселли асосий ва 7 мегапикселли олд камералар билан таъминланган, у Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Гаджетга битта SIM-карта слоти, Wi-Fi 802.11ac ҳамда Bluetooth 5.0 LE симсиз алоқа модуллари ҳам ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Android 8.0 Oreo'га янгиланадиган Samsung смартфонлари битта рўйхатда!

AKG компанияси тақдим этган стереодинамиклар ҳамда S Pen стилуси ва органик дисплей бу планшетга янада ўзгачалик бахш этган. Шунингдек, унга махсус клавиатура ҳам улаш имкони мавжуд.

Юқоридаги хусусиятларига ҳамда ҳозирда планшетлар бозори бироз сусайиб қолганига қараганда, Samsung Galaxy Tab S4 жорий йилнинг энг яхши Android-планшети бўла олади. Агар бошқа бирор компания ундан ҳам зўрини ишлаб чиқармаса, албатта. Зеро, ҳозирги смартфонсозлардан, айниқса хитойлик ишлаб чиқарувчилардан ҳар нарсани кутса бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги авлод планшети устида ишламоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.