2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1875
  •  04.12.2018 17:39

2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

Дунёда энг кенг тарқалган мобил платформа – Android учун ишлаб чиқилган дастурлар, шунингдек китоб, кино ва сериаллар кўп. Google Play улар орасидан бу йилдаги энг яхшиларини эълон қилди.

ЎҚИНГ: VPN Lite – iPhone ва Android-смартфонлар учун тезкор, бепул ва рекламасиз илова!

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, уларнинг аксарияти бепул бўлиб, қуйидаги рўйхатларда номига жойланган ҳавола орқали юклаб олиш имконияти мавжуд.

«Энг яхши ўйин» номинациясида PUBG Mobile ғолиб бўлди, «Энг яхши илова» сифатида эса хорижий тилларни ўрганиш дастури – Drops эътироф этилди.

Рейтинг тузувчиларга кўра, йилнинг энг яхши кўнгилочар иловалари қуйидагилардир:

  • VIMAGE – фотосуратларга турли эффектлар қўшувчи дастур;
  • Neverthink – мобил «телевидение»;
  • No.Draw – болалар ва катталар учун бўяш ўйини;
  • TikTok – мусиқий фонли қисқа видеолавҳалар яратувчи илова;
  • Scout FM – подкастли «радио».

Шахсий камолотга эришиш учун энг яхши бешта илова:

  • Мимо – дастурлашни мустақил ўрганиш иловаси;
  • Drops – хорижий тилларни ўрганиш сервиси;
  • 10% Happier – медитация ёрдамчиси;
  • Keep – уй «тренер»и;
  • MasterClass – машҳур шахслардан куйлаш, кулинария ва бошқа йўналишлар бўйича дарслар.

2018 йилнинг энг яхши мусобақа ўйинлари эса қуйидагилардир:

ЎҚИНГ: Мутахассислар энг хавфли смартфон иловаларини эълон қилишди

Якунига етаётган йилнинг энг яхши фильмлари сифатида «Қора пантера», «Қасоскорлар: Чексизлик жанги», «Тор: Рагнарёк», «Жуманжи: Чангалзорга хуш келибсиз» ҳамда «Дэдпул 2» эътироф этилди.

Энг яхши сериаллар деб «Юрувчи марҳумлар», «Ривердэйл», «Катта портлаш назарияси», «Флэш» ва «Кучуклар патрули» эълон қилинди.

Ва ниҳоят, 2018 йилнинг энг яхши китоби сифатида АҚШ президенти Дональд Трамп ҳақидаги «Олов ва Шиддат» асари тан олинди.

ЎҚИНГ: Иловалар бозори: бу ерда ҳам ҳақиқий жанг кетмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!