Йилнинг юртимиздаги энг арзон яхши смартфонлари (2018 йил, июнь)

Йилнинг юртимиздаги энг арзон яхши смартфонлари (2018 йил, июнь)

Смартфон бозорининг ҳамёнбоп вакиллари ҳар доим энг яхши сотиладиган «супермоделлар» бўлиб келган. Одатда бир йил аввалги девайслар ҳар жиҳатдан ҳозир ҳам алоқа қилиш ҳамда ҳаётни қўшимча функциялар билан янада қизиқарли қилиш учун беминнат хизмат қилган.

Юртимиз смартфон бозорида ҳам 100-150 АҚШ долларигача бўлган яхши смартфонлар айни пайтда кўпайиб қолган. Қуйида нархига муносиб оммабоп смартфонлар тўғрисида маълумотларни тақдим қиламиз.

Meizu M6 — 8 ядроли "зотдор" ҳамёнбоп"

Нархи:
Тошкентда Meizu М6 смартфони 2018 йилнинг апрелидан бошлаб сотилмоқда. Унинг 2 Гб тезкор ва 16 Гб доимий хотирага эга талқини бугунги кунда 970 минг сўм, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотирали талқини эса 1 060 000 сўмдан сотилмоқда.

Ўзига хослиги:

тезкор ишлайди;
бармоқ изи сканери бор;
пишиқ ва ишончли пластик корпус;
хотира нархига нисбатан етарли;
пулига нисбатан сифатли камера.

Камчиликлари:

процессор бир оз эски ва айрим "оғир" ўйинларни ўйнаб бўлмайди;
аккумуляторнинг узоққа етиши ўзига яраша — бир суткага етмайди;

Дисплей жуда ёрқин ва ранг узатиши пулига муносиб;

Барча техник жиҳатлар:

Meizu М6 смартфонининг корпуси поликарбонатдан ишланган. Унга 5,2 дюймли ҳамда 1280×720 пикселли IPS-экран, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 8 ядроли MediaTek MT6750 процессори, 3070 мА/соат сиғимли батарея ўрнатилган. Смартфонда қувватни тежаш режими татбиқ қилинган.

Ўқинг: Snapdragon 1000'да ишлайдиган илк гаджет маълум бўлди

Смартфон қадоқдаёқ Android 7.0 Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган Flyme OS6.0 талқинида ишлайди. Телефон иккита SIM-картага мўлжалланган. У LTE тармоқларида ишлай олади.


LeEco/Coolpad Cool1 — пулини ҳалоллайдиган ҳамёнбоп девайс!

Нархи:
LeEco/Coolpad Cool1 смартфони юртимизда ўртача 120-130 АҚШ долларидан сотилади.

Ўзига хослиги:

йирик ва аниқ-тиниқ 5.5 дюймли Full HD-дисплей;
илғор процессор;
сиғимдор (4000 мА соат) аккумулятор;
яхши камералар.

Камчилиги:
қўшимча хотира картаси учун бўлмача йўқ;
узоқ қувват олади - 100% қувват учун 2.5 соат керак;

Ишлаб чиқарувчи деярли инқироз ёқасида, бутловчи қисмлар деярли тугаб бўлган.

Қисқача техник жиҳатлар:

2016 йилнинг август ойида тақдим қилинган бу смартфон 5.5 дюймли Full HD дисплейга, 8 ядроли (4x1.2 Ггц Cortex-A53 & 4x1.8 Ггц Cortex-A72) Qualcomm Snapdragon 652 процессори ва Adreno 510 видео-картасига эга бўлган. Девайсга 3/4 ГБ тезкор, 32/64 ГБ доимий хотира мавжуд. Бош камера 13 мегапикселли 2 та сенсордан иборат. Олд камера сиғими 8 МП.


Xiaomi Redmi 4X — йирик аккумуляторли энг яхши ихчам смартфон!

Нархи:

Redmi 4X (2/16 Гб) 1 020 000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Яхши жиҳатлари:

ихчам экран;
тезкор процессор;
аккумулятори узоққа етади;
камералари ёмон эмас;
овоз узатиши яхши, қулоқчинда ҳам;

Камчилиги:
корпус материали арзон хомашёдан (ҳарқалай металл!)
орқа панелдаги пластик улоқлар дизайнни бузиб туради;
бу пулга яхшироқ камера қўйиш мумкин эди;
нархни янада арзонлаштириш фурсати келган.

Батафсил техник жиҳатлар:

Redmi 4X девайси 5,5″ дюймли FullHD экранга, Qualcomm Snapdragon 625 (8 ядро, 2 ГГц) чипи, Adreno 506 видео-картаси, 13 Мп (автофокус, фоточақноқ) бош ва 5 Мп олд камерага, 3/4 Гбайт тезкор ва 32/64 Гбайт доимий хотирага, сиғими 4100 мА соат бўлган аккумуляторга эга бўлган.

2016 йил августида тақдим қилинган Redmi Note 4 ҳам яхши смартфон. Смартфон 5.5 дюймли Full HD (1920 х 1080 белги) экранли. Note 4 гаджети 10 ядроли MediaTek Helio X20 чипсетида ишлайди. Унинг частотка тезлиги — 2,1 ГГц. Redmi Note 4 ажраладиган 4100 мА соатли аккумулятор билан таъминланган. 2 амперли зарядник 2 соат 20 дақиқа ичида “қувват тоши”ни тўлиқ қувват билан тўлдиради. Note 4’нинг бош камераси 13 Мп.


Xiaomi Redmi Note 5 (Redmi 5 Plus) — ўрта имкониятли «халқ номзоди»

Нархи:

Ўзбекистонда Redmi 5 Plus моделининг юқори талқини (4/64 гигабайтли) 1,726,000 сўмдан; қуйи талқини (3/32 гигабайтли) 1,456,000 сўмдан сотилмоқда.

Ўзига хос жиҳатлари:

ҳамёнбоп смартфонлар орасида энг кучли процессорга эга бўлган;
18:9 ўлчамли замонавий дисплей йирик ва ёрқин;
аккумулятор узоққа етади;
камера яхши;
овоз узатиши сифатли, қулоқчинларда ҳам;

Камчиликлари:
бир қарашда iPhone X флагманини эслатиб юборади (бу яхшидир, эҳтимол);
NFC модули йўқ;
сифатли сурат учун ёруғлик керак.

Батафсил техник жиҳатлар:
Диплей: 5.99 дюйм (2160 × 1080 пикселли) Full HD+ сиғимли, 18:9 нисбатли, 2.5D шаклидаги ҳимоя шишаси билан қопланган дисплей;
Процессор: 2.0 Ггц тезлигидаги 8 ядроли Snapdragon 625 ҳамда Adreno 506 видео картаси;
Тезкор хотира: 3Гб/4Гб;
Доимий ички хотира: 32/64Гб, microSD ёрдамида 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2), 5 линзали, пиксел ҳажми 1,25 мкм пикселли ва PDAF технологияси, 2 тусли LED фоточақноғига эга;
Аккумулятор сиғими: 4000 мА соат.

Ўқинг: Galaxy S9/S9+ : суперфлагманларнинг сири!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.