2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

  •   DiMaX
  •  2983
  •  02.01.2019 19:29

2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Турли мобил алоқа воситаларининг самарадорлигини бенчмарклар баҳолаб беришидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, AnTuTu сервиси кучли смартфонларнинг ҳар ойлик рейтингини ҳам тақдим этиб боради.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Анъанага мувофиқ, AnTuTu дастурчилари 2018 йилнинг сўнгги ойи охиригача бозорга тақдим этилган Android-смартфонларнинг самарадорлик рейтингини эълон қилишди. Буни қарангки, унда ZTE корпорациясининг шўъба корхонаси тақдим қилган Nubia Red Magic Mars ўйинбоп смартфони биринчи ўринни забт этди. Snapdragon 845 чипли мазкур геймерофон бенчмаркда 320 464 балл билан рекорд ўрнатди!

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: энг оммалашган Android-смартфонлар ва айримларининг Terashop.uz’даги нархлари

Ўтган галги рўйхатда энг юксак тўртта ўринни бировга бермаган Huawei корпорациясининг смартфонлари бу гал ҳам юқори поғоналарда туришибди. Декабрдаги лидер – Мate 20 модели 309 130 балл олиб, иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, унинг ортидан Honor V20 (305 525 балл), Mate 20X (304 096 балл), Mate 20 Pro (302 872 балл) ҳамда Honor Magic 2 (300 978 балл) русумли гаджетлар келмоқда.

Кўриб турганингиздек, ТОП-ўнталикка яна Xiaomi Black Shark Helo (300 211 балл), OnePlus 6T (296 278 балл), Xiaomi Black Shark (294 193 балл) ҳамда Nubia X (294 032 балл) моделлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Айтиб ўтиш керакки, юқоридаги топ-ўнталикка кирган энг кучли смартфонлар орасидан битта моделдагиси (глобал прошивкали варианти!) бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда мавжуд. Яъни, қора корпусли, 6/64 ГБ хотирали Xiaomi Black Shark моделини 3 849 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин.

Бундан ташқари, рейтингдаги энг кўп – нақ бешта ўринни банд этган хитойлик етакчи смартфонсознинг турли моделлардаги телефонлари ҳам онлайн савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!