2019 йилги айфон ҳатто iPhone 12’лардан ҳам зўр сотиляпти! (2021 йил 1-чорак)

  •   DiMaX
  •  961
  •  24.04.2021 13:34

2019 йилги айфон ҳатто iPhone 12’лардан ҳам зўр сотиляпти! (2021 йил 1-чорак)

Counterpoint Research тадқиқот фирмаси рейтингига кўра, 2021 йилнинг биринчи ойида бутун дунёда энг кўп сотилган телефон – стандарт талқиндаги iPhone 12 экан. Кучли учликка яна унинг иккита шериги – iPhone 12 Pro Max ҳамда iPhone 12 Pro моделлари кирган.

ЎҚИНГ: Эски русумдаги айфонни атиги 2 долларга iPhone 12’га «айлантириш» йўли топилди!

Consumer Intelligence Research Partners таҳлил компанияси эса жорий йилнинг биринчи квартали ҳолатига кўра АҚШ бозорида айфонлар савдосига доир маълумотларни эълон қилди. Ҳисоботга кўра, бу даврда Apple сотган смартфонларнинг 61 фоизи янги – iPhone 12 оиласига тегишли экан.

Шунга қарамасдан, энг харидоргир айфон барибир бошқа – 2019 йилда намойиш этилган iPhone 11 бўлиб чиққан! Кучли учликка яна базавий iPhone 12 ҳамда унинг Pro Max версиялари ҳам кирган. iPhone 12 Pro улардан сезиларли даражада кам сотилган, iPhone SE (2020) ва айниқса iPhone 12 mini савдолари янада суст кетган.

Тадқиқот муаллифлари iPhone 12 Pro Max сотувларида 2020 йилнинг сўнгги чорагига нисбатан сезиларли ўсиш бўлганини таъкидлашмоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири эса унинг «аждод»и – iPhone 11 Pro Max моделининг савдодан олиб ташланганидир.

Дарвоқе, яқинда биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Шунингдек, айфон эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб ҳам сиз учун қизиқ бўлса керак.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.