2019 йилги барча iPhone’ларнинг камералари «кўринмас» бўлади!

  •   DiMaX
  •  1517
  •  19.04.2019 17:14

2019 йилги барча iPhone’ларнинг камералари «кўринмас» бўлади!

Apple корпорацияси бу йил тақдим этадиган айфонлар ҳақида турли маълумотлар «сизиб» чиқишда давом этмоқда. Уларнинг энг қизиқ деталларидан бири, шубҳасиз, камераларидир.

ЎҚИНГ: «Жонли» сурат: iPhone XI асосий камераси уч модулли бўлиб, квадрат блокда жойлашади!

Мин-Чи Куо – купертинолик корпорациянинг маҳсулотлари ҳақида тўғри чиқувчи прогнозлари билан танилган таҳлилчидир. У куни кеча iPhone 11 (XI), iPhone 11 Max (XI Max) ҳамда iPhone 11R (XIR) моделлари ҳақидаги инсайдерлик маълумотларини ошкор этди.

Унга кўра, 2019 йилги iPhone’лар янгиланган TrueDepth камералар тизимига эга бўлиб, улардаги модулларнинг тасвир аниқлиги юқори бўлади. Шунингдек, бош камералар ҳам янгиланади ва бетакрор линза билан қопланади. Натижада камера «кўринмас» бўлиб қолади.

Куо аниқлашича, iPhone 11 ва iPhone 11 Max флагманларининг бош камералари учта – ҳар бири 12 мегапикселлик модулларни ўз ичига олади. Улардан бири Sony томонидан ишлаб чиқилган, супер кенг бурчакли (120-130 даражали) объективга эга. Нисбатан ҳамёнбоп – 6,1 дюймлик iPhone 11R модели эса, оригинал iPhone XR каби битта модулли эмас, балки қўшалоқ камерага эга бўлиши мумкин. Уларнинг иккаласи ҳам 12 мегапикселлик оптик датчиклар бўлади.

Селфи-камералар масаласига келсак, ҳар учала моделда ҳам у 12 мегапикселлик сенсорга эга (iPhone XS ва iPhone XS Max’ларда – 7 МПлик). Бундан ташқари, аввалги айфонларнинг олд камералари беш линзали объективга эга бўлса, янгиларида улар олти линзали бўляпти.

ЎҚИНГ: Apple барибир iPhone SE давомчиси – iPhone XE’ни чиқаряпти: нарх ва жиҳатлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!