2019 йилги iPhone'ларда USB-C қувватлагич бўлиши яна таъкидланмоқда

2019 йилги iPhone'ларда USB-C қувватлагич бўлиши яна таъкидланмоқда

Apple iPhone'ларига USB-C қувватлаш технолгиясини қачон ўрнатиши ҳақида ҳозирга қадар ўта кўп миш-миш тарқалиб келган. Ўтган йили ҳам ушбу технология iPhone XS ва iPhone XR'ларда жорий этилиши муваффақиятсизларча тахмин қилинганди.

Энди эса ва ниҳоят iPhone 11 қадоғида тезкор қувватловчи USB-C адаптери бўлиши ҳақида яна бир хабар тарқалди. Apple илк iPhone'идан бошлаб ҳозирги смартфонларига қадар 5 ваттлик қувватлаш технологиясини ўрнатиб келган. 50 ваттлик зарядлаш стандартлари мавжуд бўлган ҳозирги даврда бу ўта кулгили.

Юқоридаги хабар Apple'нинг юқори даражадаги директорларидан бири билан мулоқотда бўлган исми ошкор қилинмаган шахсдан олинган. Компания вакили iPhone 11'да USB-C қувватлагичи бўлишини тасдиқлаган.

Бироқ iPhone'нинг ўзида USB-C порти бўлмай, бунинг ўрнига адаптер ва кабель янгиланган USB-C Lightning типда бўлиши ҳам мумкин. Айни дамда, iPhone'ларни фақатгина компаниянинг USB-C to Lightning кабели ва бунга мос USB Power Delivery адаптерини сотиб олиш билан тезкор қувватлаш мумкин.

Компания iPhone харидорларига тез қувватловчи адаптер қўшиб беришни бир неча йиллардан буён ортга суриб келмоқда. Истеъмол товарлари оламида USB-C оммалашиб борар экан, Apple ҳам янги кабеллар сотишга эмас, балки ўзгаришга мослашишга тайёр бўлиши мумкин.

Маълумот учун, iPhone 11 10 сентябрда тақдим қилиниши режалаштирилган. Миш-мишларга кўра, аввалдан буюртмалар 13 сентябрдан бошланиши, маҳсулотнинг биринчи релизи 20 сентябрда бўлиши, иккинчи сотув тўлқини 27 сентябрда бўлиши мумкин. iOS 13 ҳам 23 сентябрда кенг оммага тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Янги iPhone'лар қандай номланиши айтилди. Шунингдек стилус...