2019 йили Россияда энг оммалашган ўнта смартфон

  •   DiMaX
  •  2741
  •  18.01.2020 09:14

2019 йили Россияда энг оммалашган ўнта смартфон

«Яндекс.Маркет» таҳлилчилари бозорда смартфонларга бўлган талабни ўрганиб чиқиб, 2019 йилги энг оммабоп моделларни маълум қилишди. Тадқиқотда ўтган йил мобайнида фойдаланувчиларнинг онлайн дўконларга ўтишлари ҳақидаги маълумотларга асосланилган.

ЎҚИНГ: Мишустиннинг биргина сўзидан сўнг «Яндекс» акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди

Бултур россияликлар орасида энг оммабоп смартфонсоз Xiaomi бўлган – интернет-дўконларга ўтишларнинг 30 фоизи шу компания телефонлари учун амалга оширилган. Ундан кейинги ўринларда эса Samsung (20%) ҳамда Apple (16%) смартфонларига энг кўп қизиқиш билдирилган.

Шундай қилиб, Россияда 2019 йили энг оммалашган моделлар ўнталиги қуйидагича:

  1. Xiaomi Redmi Note 7 4/64GB
  2. Samsung Galaxy A50 64GB
  3. Apple iPhone Xr 64GB
  4. Xiaomi Redmi 6A 2/16GB
  5. Honor 8X 4/64GB
  6. Apple iPhone Xr 128GB
  7. Samsung Galaxy S10e 6/128GB
  8. Xiaomi Redmi 7 3/32GB
  9. Apple iPhone 7 32GB
  10. Apple iPhone X 64GB

Гувоҳи бўлаётганимиздек, рейтингнинг кучли ўнталигига учта Xiaomi, иккита Samsung, тўртта Apple ва биттагина Huawei (Honor) смартфони кирган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 Pro’лар рекорд ҳажмли «оперативка»га эга, лекин Samsung ва Xiaomi флагманлари...

«Яндекс.Маркет» фойдаланувчиларининг нақ ярми 16300 рубль (тахминан 265 АҚШ доллари) доирасидаги нархда смартфон излаган. Интернет-дўконларга ўтувчиларнинг 90 фоизи учун смартфоннинг иккита SIM-картали бўлиши муҳим ҳисобланган, NFC модули бор телефон қидирганлар эса умумий фойдаланувчиларнинг 60 фоизини ташкил этган.

Ички хотира масаласига келсак, россияликларнинг аксарияти 64 гигабайтлик, кейинги ўринларда эса 128 ва 32 гигабайтлик смартфон излашган. Энг кўп ҳолларда «оперативка»си 4 гигабайтлик моделлар қидиришган.

Онлайн дўконларга ўтувчиларнинг 39 фоизи аккумуляторининг ток сиғими 3500 дан то 4500 мА/соатгача бўлган смартфонларга қизиқиш билдиришган. Экрани 6 дюймлик ва ундан катта смартфонлар оммабоп бўлган, россияликлар асосан 2340х1080 пикселлик дисплейларни маъқул кўришган.

ЎҚИНГ: Антиқа рейтинг: 2019 йилда қайси смартфонларни кўпроқ сохталаштиришган?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!