2019 йили YouTube’да энг оммалашган видеоларнинг учта рейтинги билан танишамиз

  •   DiMaX
  •  2362
  •  06.12.2019 13:01

2019 йили YouTube’да энг оммалашган видеоларнинг учта рейтинги билан танишамиз

Google ўтган йилнинг якунида YouTube бўйича 2018 йил якунларига бағишланган видео эълон қилган эди. Буни қарангки, айни шу видеохостингнинг ўз расмий каналида эълон қилинган мазкур ролик фойдаланувчиларга энг ёқмаган видеолавҳа бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ: YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

Энди эса қидирув гиганти 2019 йилдаги энг оммбоп мусиқий клиплар ҳамда муаллифлик видеоларининг рейтингларини тақдим этди. Қуйида уларнинг номларидаги ҳавола орқали ўтиб, тегишли роликни томоша қилиш имкони мавжуд.

2019 йили YouTube’да энг оммалашган видеолар рейтингида Лотин Америкаси хонандалари етакчилик қилишмоқда – ТОП-ўнталикнинг қоқ ярмини испан тилидаги қўшиқлар эгаллаган.

Мана, якунига етаётган йилда энг кўп кўрилган клиплар ўнталиги:

  1. Daddy Yankee & Snow — Con Calma (Video Oficial)
  2. ROSALÍA, J Balvin — Con Altura (Official Video) ft. El Guincho
  3. Anuel AA, KAROL G — Secreto
  4. Anuel AA, Daddy Yankee, Karol G, Ozuna & J Balvin — China (Video Oficial)
  5. Jhay Cortez, J. Balvin, Bad Bunny — No Me Conoce (Remix)
  6. Shawn Mendes, Camila Cabello — Señorita
  7. Maari 2 — Rowdy Baby (Video Song) | Dhanush, Sai Pallavi | Yuvan Shankar Raja | Balaji Mohan
  8. BLACKPINK — ‘Kill This Love’ M/V
  9. Billie Eilish — bad guy
  10. Ariana Grande — 7 rings

ЎҚИНГ: Энди YouTube'нинг қўшимча функцияси еттита Осиё давлатида ҳам мавжуд!

Шунингдек, Google бу йил энг кўп лайк тўплаган клипларни ҳам алоҳида рўйхат тарзида эълон қилган. Мана, уларнинг ТОП-ўнталиги билан танишамиз:

  1. Shawn Mendes, Camila Cabello — Señorita
  2. BTS (방탄소년단) ‘작은 것들을 위한 시 (Boy With Luv) feat. Halsey’ Official MV
  3. BLACKPINK — ‘Kill This Love’ M/V
  4. Billie Eilish — bad guy
  5. Lil Nas X — Old Town Road (Official Movie) ft. Billy Ray Cyrus
  6. Ariana Grande — 7 rings
  7. Lil Dicky — Earth (Official Music Video)
  8. Daddy Yankee & Snow — Con Calma (Video Oficial)
  9. j-hope ‘Chicken Noodle Soup (feat. Becky G)’ MV
  10. Vaaste Song: Dhvani Bhanushali, Tanishk Bagchi | Nikhil D | Bhushan Kumar | Radhika Rao, Vinay Sapru

Мусиқий клиплардан ташқари, YouTube жамоаси оддий муаллифлик видеоларининг ҳам рўйхатини тузган. Унда биринчи ўринни тухум ҳақидаги ғайриоддий ролик эгаллаган! Эсласангиз керак, Instagram фойдаланувчиларидан бири ижтимоий тармоқлардаги лайклар сунъий ва нохолис механизмлар асосида йиғилишини кўрсатиб берган эди. Бунинг учун у шунчаки товуқ тухумининг оддийгина суратини Instagram’га жойлаб, рекорд даражада лайк тўплаш учун унга овоз беришларини сўраган. YouTube’даги мазкур видеороликда ҳам худди шу усул қўлланган – лавҳа муаллифи фойдаланувчилардан лайклар орқали уни оммалаштиришни илтимос қилган ва ўз мақсадига эришган.

ЎҚИНГ: Тухум чатнади: лайклар рекордчиси иккинчи суратни эълон қилди

Таъкидлаш керакки, тухум тасвири билан YouTube’да энг оммалашган роликнинг муаллифи MrBeast исмли влогер бўлиб, у дарахтлар ўтқазиш учун маблағ тўплаш акциясини ҳам йўлга қўйган. Кенг кўламли ушбу хайрия акциясида Илон Маск ва бошқа машҳур шахслар ҳам иштирок этишган.

Хулласи калом, 2019 йили YouTube’да энг оммалашган муаллифлик видеоларининг ТОП-ўнталиги қуйидагича:

  1. Make This Video The Most Liked Video On Youtube (муаллифи – MrBeast)
  2. Marzia & Felix — Wedding 19.08.2019 (муаллифи – PewDiePie)
  3. DIA EM QUE ASSISTI BIRD BOX (муаллифи – whinderssonnunes)
  4. ONE GUY, 54 VOICES (With Music!) Drake, TØP, P!ATD, Puth, MCR, Queen – Famous Singer Impressions (муаллифи – Black Gryph0n)
  5. Minha slime deu certo.Consegui desta vez. Realizei meu sonho minhas amigas (муаллифи – Nilson Izaias Papinho Oficial)
  6. how to create billie eilish’s «bad guy» (муаллифи – SethEverman)
  7. No More Lies (муаллифи – James Charles)
  8. My BIGGEST Flipbook EVER — The RETURN of Grumpy Cloud (муаллифи – Andymation)
  9. ПОКУПАЮ ВСЁ ЧТО ТЫ МОЖЕШЬ УНЕСТИ ИЗ МАГАЗИНА ! (муаллифи – A4)
  10. Conspiracy Theories with Shane Dawson (муаллифи – shane)

Дарвоқе, Terabayt.uz нашрининг YouTube-каналида ҳам қизиқарли видеолар мавжудлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Жумладан, ICTWEEK 2019 ҳафталиги доирасидаги ICTEXPO 2019 кўргазмасида иштирок этган жамоамиз Huawei Mate X букламафонини ишлатиб кўрган. Ушбу жараённинг видеосини мана бу ҳавола орқали YouTube-каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

Шу ўринда YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланиш усули акс эттирилган ушбу мақоламиз билан ҳам танишиб чиқишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: YouTube’да антирекорд: Тимур Юнусовнинг сўнгги клипи энг кўп «дислайк» олди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!