2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

  •   DiMaX
  •  2109
  •  06.01.2020 15:40

2019 йилнинг энг барқарор смартфонлари ва прошивкалари (Master Lu рейтинги)

Сайтимиз орқали смартфонларнинг самарадорлиги бўйича AnTuTu, Master Lu ва Geekbench сингари бенчмарк сервислари эълон қилган рейтингларни эълон қилиб келмоқдамиз. Шулар орасидан Master Lu қурилмаларнинг турли жиҳатлари бўйича хулосаларини тақдим этиши билан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Энг кучли йигирмата смартфон (Master Lu, 2019 йил октябрь рейтинги)

Энди эса Master Lu смартфонларнинг бир текис ва барқарор ишлаши, шунингдек, энг барқарор прошивка бўйича 2019 йил якунларини ҳам эълон қилди.

Шундай қилиб, ушбу бенчмаркка кўра, 2019 йилнинг энг яхши ишловчи смартфони Huawei Mate 30 Pro 5G бўлиб чиқди. Айтиш керакки, ушбу флагман савдога чиқиши билан 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилган ҳамда яқинда DxOMark тахтидан Mate 30 Pro ва Mi CC9 Pro’ни ағдарган эди.

Энг силлиқ ишловчи смартфонлар сафида яна Nubia Red Magic 3S, OnePlus 7T Pro, Honor V30, Vivo NEX 3 5G, Realme X2 Pro, Meizu 16s Pro, Samsung Galaxy Note 10+ 5G, Xiaomi Mi 9 Pro 5G ҳамда Oppo Reno Ace ҳам бор.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (1-ҳафта)

Master Lu бенчмарки эълон қилган навбатдаги рейтингга кўра, 2019 йилдаги энг барқарор прошивка – OnePlus компаниясининг OxygenOS график қобиғи экан. Сервис уни «2019 йилнинг энг зўр фойдаланувчи интерфейси», деб атаган.

Шунингдек, энг барқарор прошивкалар қаторида MIUI, EMUI, Joy UI, Nubia UI, Smartisan OS, ColorOS, FunTouch, MIUI, Flyme ҳамда One UI ҳам санаб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Master Lu маълумотлари асосида антеннаси энг кучли смартфонлар, энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар, «сунъий онг»ли смартфонлар процессорлари ҳамда энг тезкор, равон ва қулай интерфейсли смартфонлар рейтингларини тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: Ривожланган давлат аҳолиси қайси компаниялар смартфонини ишлатмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!