2019 йилнинг энг харидоргир смартфони 200 долларгача чегирма билан сотиляпти!

  •   DiMaX
  •  1791
  •  01.06.2020 12:56

2019 йилнинг энг харидоргир смартфони 200 долларгача чегирма билан сотиляпти!

Apple корпорациясининг iPhone XR модели, гарчи 2018 йили тақдим этилган бўлса-да, ҳозиргача ҳам долзарблигини йўқотмаган. Omdia тадқиқот компанияси эълон қилган 2019 йилги энг харидоргир смартфонлар рейтингида у етакчилик қилган. Лекин...

ЎҚИНГ: Энг харидоргир смартфон энди қимматлайди – унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилди

Купертинолик корпорация энди қайта тикланган iPhone XR смартфонларини чегирма билан сота бошлади. Унинг харидида, модификациясига қараб, 100 доллардан 200 долларгача (дастлабки нархига нисбатан) тежаш мумкин. Тежамкорлик танланган моделнинг нархига мос равишда ўсиб боради.

Демак, Apple қайта тикланган (refurbished) iPhone XR моделининг тезкор хотираси 64 гигабайтлик вариантини расмий сайти орқали 500 доллардан сотмоқда. Унинг 128 гигабайтлиги 540 долларга баҳоланган бўлса, 256 гигабайтлиги учун 630 доллар сўрашяпти.

Кўпчиликни қизиқтирган масала: хўш, ўзи қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Terabayt.uz’да айни шу мавзуда бир қатор хабар ва мақолалар чиқарганмиз. Жумладан, айни шу масалага Apple собиқ ходими аниқлик киритгани, қайта тикланган айфоннинг оригиналидан фарқлари, ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаш усули ҳақида билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone SE (2020), iPhone SE, iPhone 11, iPhone XR ва iPhone 8'ларни битта жойда таққослаймиз

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!