2019 йилнинг энг ёмон пароллари рейтинги: қаранг-чи, унда сизники йўқмикан?

  •   DiMaX
  •  6062
  •  16.12.2019 11:49

2019 йилнинг энг ёмон пароллари рейтинги: қаранг-чи, унда сизники йўқмикан?

Жорий йилнинг баҳорида биз энг ёмон паролларнинг ТОП-йигирматалигини чиқарган эдик. Энди эса NordPass сервисининг блогида бутун йил давомидаги энг содда пароллар рейтинги эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Яна бир жудолик: пароллар “етим қолди”

NordPass – паролларни сақлаш иловаси бўлиб, унинг дастурчилари 2019 йилда оммавий сизиб чиққан логин-паролларни кўриб чиқишган ва уларнинг рўйхатни эълон қилган. Умуман олганда, рейтинг нақ ярим миллиард логин-парол асосида тузилган. Сервиснинг сайтида шулардан икки юзта энг содда пароллар рўйхати келтирилган.

Биз эса шундан ТОП-ўнталикка кирган – энг ёмон паролларни маълум қилмоқдамиз:

  1. 12345 – 2,8 миллион марта учраган
  2. 123456 – 2,4 миллион марта учраган
  3. 123456789 – миллион марта учраган
  4. test1 – 990 минг марта учраган
  5. password – 830 минг марта учраган
  6. 12345678 – 512 минг марта учраган
  7. zinch – 483 минг марта учраган
  8. g_czechout – 372 минг марта учраган
  9. asdf – 359 минг марта учраган
  10. qwerty – 348 минг марта учраган

Бирор аккаунтни бузиб кириш учун ёвуз ниятли кишилар одатда паролни тахминий териб кўришади. Улар биринчи навбатда энг оммалашган вариантларни синаб кўришади. Шу боисдан, агар юқоридаги ёки NordPass сайтида келтирилган рўйхатда сизнинг паролингиз ҳам мавжуд бўлса, тезда алмаштирганингиз маъқул.

Бу борада аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари, ишончли парол яратиш йўллари, паролингизни бузиш қанчалик осонлигини онлайн текшириш, паролингиз ўғирланганини текшириб берувчи Telegram-бот ҳақидаги йўриқнома-мақолаларимизга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Mail.ru почтангиз борми? Паролдан умидни узаверинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!