2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

  •   DiMaX
  •  6321
  •  18.06.2019 14:11

2019 йилнинг энг зўр 10 смартфони («Роскачество» талқини) ва нархлари

Россия Федерациясининг сифат назоратига ихтисослашган ташкилоти – «Роскачество» айни дамгача бозорга чиққан смартфонлар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рейтингни шакллантириш учун у ICRT (International Consumer Research & Testing Ltd) ташкилоти билан биргаликда тадқиқотлар ўтказган.

ЎҚИНГ: «Роскачество» баҳордаги энг зўр смартфонлар рейтингини эълон қилди

Тадқиқот доирасида умумий ҳисобда 451 моделдаги смартфон текшириб кўрилган, улар орасида Honor, Huawei, Samsung, Sony ва Xiaomi брендларига мансуб янгилари ҳам бор. Синаб кўрилган смартфонлардан 106 модели аллақачон савдодан олинган, шу боис жорий каталогда 345 русумдаги смартфон ҳақида маълумотлар мавжуд.

Хуллас, 2019 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра энг яхши ўнта смартфон рўйхатини «Роскачество» тақдим этган. Биз эса улардан аксариятининг Terashop.uz интернет-дўконимиздаги нархлари ҳамда тегишли моделларнинг харид саҳифаларига элтувчи ҳаволалар билан эълон қилмоқдамиз:

  1. Samsung Galaxy S10+ – 7 085 000 сўм (Сотиб олиш)
  2. Samsung Galaxy S10 – 6 190 000 сўм (Сотиб олиш)
  3. Samsung Galaxy Note 9 – 7 225 000 сўм (Сотиб олиш)
  4. iPhone XS Max – 8 960 000 сўм (Сотиб олиш)
  5. Huawei P30 – 5 399 000 сўм (Сотиб олиш)
  6. Samsung Galaxy S10e – 4 990 000 сўм (Сотиб олиш)
  7. iPhone XS – 8 098 000 сўм (Сотиб олиш)
  8. Huawei P30 Pro – 7 599 000 сўм (Сотиб олиш)
  9. Samsung Galaxy S9+
  10. Samsung Galaxy S9

ТОП-ўнталикка кирган ушбу смартфонлар ва умуман тадқиқот бўйича экспертлар хулосалари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги уч сониядаёқ 15 миллион долларлик сотилган смартфонни биласизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!