2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

  •   DiMaX
  •  1767
  •  29.11.2019 10:33

2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

DxOMark лабораторияси асосан камераларни холис текширувдан ўтказиб, беҳолаши билан донг таратган. Шунингдек, нисбатан яқинда у смартфонларнинг овоз янгратиш хусусиятларини текширишни йўлга қўйди ва бу борадаги илк рейтингини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

Мазкур компания жорий йилнинг энг яхши камерофонлари рейтингини эълон қилди. Унда биринчи ўринни Huawei Mate 30 Pro ҳамда Xiaomi Mi CC9 Pro Premium Edition ўзаро бўлишиб олишди. Рейтингни тузувчилар аъло сифатли расм ва видеолар олишга қодир бўлган бу икки смартфонни мобил фотографлар учун энг яхши танлов, дейишди.

Гарчи камера конфигурациялари ҳар хил бўлса-да бу икки моделнинг суратга олиш сифатида деярли фарқ йўқ. Huawei флагмани фотосъёмкани зўр уддалайди, хусусан, тунги суратга олиш учун Mate 30 Pro энг яхшиси бўлиб чиққан:

Xiaomi камерофони эса зум билан – сифатни йўқотмаган ҳолда яқинлаштириб суратга олиш ҳамда роликлар тайёрлаш бўйича етакчилик қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларида энди «яширин камера технологияси» қўлланади

Apple iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) ҳамда Samsung Galaxy Note 10+ 5G флагманлари эса учинчи ва тўртинчи ўринларни тақсимлаб олишди. Бунда купертиноликларнинг вакили видео олиш учун энг маъқул, жанубий кореяликлар маҳсулоти эса ультра кенг бурчакли расмлар бўйича энг яхши смартфон деб топилган.

Умумий рейтингда бешинчи ўринни эгаллаган Samsung Galaxy S10 5G эса бирорта категория бўйича энг яхшиси бўлмаган.

Текширувларнинг батафсил маълумотлари, гаджетларда олинган суратлар ва видеолар билан мана бу ерда (инглизчада) батафсил танишиш мумкин. Бундан ташқари, DxOMark селфи олиш бўйича йилнинг энг зўр смартфонларини ҳам эълон қилган ва бу рейтингни тез орада тақдим этамиз.

ЎҚИНГ: Apple кейинги йилдан Samsung билан ҳамкорлик қилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.