2020 йили чиқадиган iPhone 12 видеода: iPhone 4 дизайнли келажак смартфони

  •   DiMaX
  •  1777
  •  28.09.2019 13:40

2020 йили чиқадиган iPhone 12 видеода: iPhone 4 дизайнли келажак смартфони

Apple корпорацияси ўн иккинчи авлод айфонларини кемтиксиз экранли, кўпроқ iPhone 4’ни эслатувчи дизайнда тайёрлаётгани ҳақида миш-мишлар чиқа бошлаган. Сизиб чиққан хабарлар асосида iPhone 12 моделининг рендер суратлари ҳам тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: 12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Таниқли информатор Бен Гескин (Ben Geskin) кўпинча кутилаётган анонслар ва ҳали тақдим этилмаган қурилмаларнинг рендерларини эълон қилиб келади. Бугун – 28 сентябрда у Twitter ижтимоий тармоғига iPhone 12 рендери акс эттирилган видеони жойлади:

Гескин шу пайтгача тарқатган суратларга кўра, 2020 йилги айфон айнан шундай дизайнда бўлади. Унда экран кемтиксиз бўлиб, камера ва тегишли датчиклар дисплейнинг юқори ҳошиясига жойланади. Орқа панелда эса бош камера жамланмасида ToF-камера ҳам бўлади.

Айрим кузатувчиларга кўра, 2020 йилда Apple фойдаланувчини қиёфасидан таниб олувчи Face ID функциясидан воз кечади, унинг ўрнига экраности Touch ID сенсори қўлланади.

Нима бўлганда ҳам, iPhone 12 намойишига ҳали бир йилча вақт бор. ундан олдинги русумлардаги турли айфонларни эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Барча моделлардаги iPhone 11’ларнинг мустаҳкамлигини ўзаро ҳамда Galaxy Note 10+ билан солиштирамиз! (учта дроп-тест видеоси)