2020 йил сўнгида бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари)

  •   DiMaX
  •  1161
  •  16.01.2021 11:39

2020 йил сўнгида бешта нарх тоифасида энг қудратли Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари)

AnTuTu сервиси аввалроқ 2020 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра энг зўр Android-флагманлар ТОП-ўнталигини чиқарган. Шунингдек, бенчмарк жамоаси ўрта нарх тоифасига мансуб телефонларнинг энг кучлилари рейтингини ҳам тақдим этган.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21+ тақдим этилди: видеоси, нарх ва жиҳатлари

Булардан ташқари, AnTuTu бенчмарки турли нарх тоифаларига кўра Android-смартфонларнинг энг кучлиларини ҳам эътироф этган. Ушбу рейтинглар қурилмаларнинг Хитой пул бирлиги – юанда ифодаланган нархи бўйича тоифаларга ажратилган, тушуниш осон бўлиши учун қуйида уларни АҚШ долларига ўгириб кўрсатмоқдамиз.

Шундай қилиб, энг арзон – нархи 1499 юангача (231 долларгача) бўлган смартфонлар орасида 6/128 гигабайтлик Redmi 10X 5G модели етакчи бўлган:

Хитойда 1500–1999 юань (231–309 доллар) нархида сотилаётганлари орасида эса худди шундай хотирали Redmi K30 Ultra флагмани энг зўри экан:

Нархи 2000–2999 юанлик (309–463 долларлик) смартфонларнинг энг зўри деб 8/128 гигабайтлик Redmi K30S Ultra эътироф этилган:

Эътибор берган бўлсангиз, шу нарх тоифасигача бўлган барча рейтингларда фақатгина Xiaomi корпорациясининг Redmi бренди вакиллари энг кучли смартфонлар бўлиб келган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9T билан бирга яна бир «автономлик монстри» – Redmi 9T ҳам чиқди! (+«жонли» видео)

3000 юандан 4499 юангача (463–695 доллар) сотилаётган телефонлар бўйича эса 12/256 гигабайтлик Realme X50 Pro 5G биринчиликни олган:

Ва ниҳоят, нархи 4500 юандан (695 доллардан) юқори бўлган флагманлар орасида 12/256 гигабайтлик Xiaomi Mi 11 флагмани барчасидан устун келган:

Эслатиб ўтамиз, Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 7 геймерофони ушбу сервисда 752 935 баллик натижа билан рекорд ўрнатган. Лекин у ҳали яқиндагина тақдим этилди, бу орада эса Oppo компаниясининг Find X3 Pro флагмани ундан ҳам ошиқ натижа кўрсатди. Бу модел ҳали расман намойиш қилганича йўқ, бироқ аллақачон самарадорлик бўйича ундан ҳам устун янги смартфон пайдо бўлди!

ЎҚИНГ: AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!